Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримов Мирзохид Муротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида полимерли антикоррозион қопламаларни яратиш ва тадқиқ қилиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т577. 
Илмий раҳбар: Ёдгоров Нормахмад, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент дaвлaт техника универсетети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори; Холназаров Баҳодир Аъзамович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: госсипол смоласи, гидролизланган полиакрилонитрил, акрил мономери, этаноламинлар асосида янги антикоррозион қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилган янги авлод антикоррозион қопламалари билан ҳимоя механизмини, шунингдек ўз-ўзини ташкил этувчи сирт қатламларини шакллантириш қобилияти аниқланган;
металл юзаларида юқори ёпишқоқликка эга бўлган антикоррозион қопламалар пўлатларнинг эришини сезиларли даражада секинлашишига олиб келиши аниқланган;
антикоррозион қопламаларда электрод юзасини тўлдириш даражаси, металлнинг эриш тезлиги, адсорбцион мувозанат константаси ва коррозияга қарши қопламаларда таркибий қисмларнинг ўзаро таъсир коэффициенти аниқланган;
занглаган юзани госсипол смоласи асосидаги қопламалар билан ишлов бериш металларнинг емирилиш жараёнини сусайтирадиган кам эрийдиган барқарор бирикмаларга айланишига ёрдам бериши исботланган;
антикоррозион қопламаларнинг металл коррозиясини ингибирлашда ингибиторлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда янги антикоррозион қопламаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Госсипол смоласи асосида антикоррозион қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металларни коррозиядан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган госсипол смоласи асосидаги кўп компонентли ингибиторлар ва антикоррозион қопламалар «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак ГҚИЗ»да ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак ГҚИЗ»нинг 2020 йил 5 ноябрдаги 10-02/ЭК-3207-сон маълумотномаси) Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган арзон, юқори самарали коррозия ингибиторлари СТ20 маркали пўлат таркибли корхона трубопроводлари, технологик жихозлари ва резервуарларини коррозиядан ҳимоя қилишда қоплама сифатида фойдаланиш имконини берган;
ишлаб чиқилган МИК-1, МИК-2, МИК-3 ва МИК-4 антикоррозион қопламалари «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак ГҚИЗ» корхонасида металл конструкциялари ва қурилмаларини коррозиядан ҳимоялашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак ГҚИЗ»нинг 2020 йил 5 ноябрдаги « 10-02/ЭК-3207-сонли маълумотномаси). Натижада, нефть ва газ саноатининг металл конструкциялари ва қурилмаларининг эксплуатацион муддатларини 10–12% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish