Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматов Бекзод Акрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида солиқ текширувларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молия ва божхона ҳуқуқи(юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Yu295.
Илмий раҳбар: Ли Адик,юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019. Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Хайрулло Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор;Хожиев Эркин Туйғунович,юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида солиқ текширувларини ҳуқуқий тартибга солишюзасидан илмий-назарий, амалий ва қонунчилик муаммоларини тизимли ўрганиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камерал солиқ текширувининг доираси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан чегараланиши лозимлиги асослаб берилган; 
камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги битта буйруқ асосида битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилиши зарурлиги асосланган; 
солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ аудитининг мақсадини аниқлаштириш, хусусан текшириладиган солиқ даврида барча солиқлар ва йиғимлар ёки айрим солиқ турини кўрсатиш лозимлиги асослаб берилган;
солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар доирасига солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда солиқ тўловчи томонидан солиқ аудити ўтказилган даврлар учун солиқлар ва йиғимлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлар ҳам кириши зарурлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида солиқ текширувларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камерал солиқ текшируви тушунчасини белгилаш, хусусан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ органи томонидан ўтказилишига қаратилган таклиф «Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 06-34075-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши камерал солиқ текширувининг бошқа солиқ текширувларидан фарқли жиҳатларини очиб беришга ҳамда асосий тушунчалар мазмунини бойитишга хизмат қилган; 
камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш тартибини белгилаш, хусусан камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги битта буйруқ асосида битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилиши мумкинлигини белгилашга қаратилган таклиф «Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 06-34075-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши камерал солиқ текширувларини асосли ва қонуний ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ аудитининг мақсадини аниқлаштириш, хусусан текшириладиган солиқ даврида барча солиқлар ва йиғимлар ёки айрим солиқ турини кўрсатиш лозимлиги ҳақидаги таклиф «Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 06-34075-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши солиқ текширувларининг даврийлиги ва такрорийлиги ҳамда қонуний ўтказилишини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар доирасига солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда солиқ тўловчи томонидан солиқ аудити ўтказилган даврлар учун солиқлар ва йиғимлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим қилиниши асос бўлиши тўғрисидаги таклиф «Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 06-34075-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши солиқ органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш тартибига риоя қилишини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish