Sayt test rejimida ishlamoqda

Иргашева Гулмира Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антиоксидантларнинг фаоллигини ўрганиш асосида вино ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1071. 
Илмий раҳбар: Сапаева Замира Шавкатовна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоилжон Бобажанович, техника фанлари доктори, профессор; Соломов Шахзод Шодиевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекистон шампани» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оксидланиш жараёнларининг антиоксидант фаоллиги ва антиоксидант ҳимоя тизимини ростлаш орқали вино технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий оқ ва қизил узум навларидан вино олишда антиоксидант ҳимоя тизими ишлаб чиқилган;
оқ нордон виноматериалларнинг антиоксидант фаоллиги нофенол хусусиятига эгалиги, қизил нордон виноларнинг антиоксидант ҳимоя тизими оксидловчи ферментларининг юқори фаоллиги билан асосланган; 
қизил виноларнинг антиоксидант фаоллиги тирозиназа ферменти билан боғлиқлиги исботланган;
узум турпида ранг берувчи антиоксидант - мальвидиннинг миқдори 18% гача етишлиги кузатилиб, ажратиш жараёнининг мақбул параметрлари аниқланган;
мустаҳкам антиоксидант ҳимоя тизими ва узайтирилган кафолатланган сақлаш муддатига эга юқори сифатли винолар ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий оқ ва қизил узум навларидан мустаҳкам антиоксидант ҳимоя тизими ва узайтирилган кафолатланган сақлаш муддатига эга юқори сифатли винолар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш натижалари асосида: 
мутаҳкам антиоксидант ҳимоя тизимига эга вино ишлаб чиқариш технологияси «Mehnat» МЧЖ ва «Хamkor» ХКларда амалиётга жорий этилган (Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 22 июндаги 03-10/1876-сон маълумотномаси). Натижада, қизил узум навларини қайта ишлаш жараёнида антиоксидант ҳимояси кучайтирилган, қизил нордон виноларнинг кафолатланган сақлаш муддатини 16 ойгача узайтириш имконини берган;
антиоксидантлик ҳимоя тизимига кирувчи ферментлар фаоллигини таъминловчи вино ишлаб чиқариш технологияси «Mehnat» МЧЖ ва «Хamkor» ХКларда амалиётга жорий этилган (Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 22 июндаги 03-10/1876 сонли маълумотномаси). Натижада, етилиш муддатлари 7% қисқартирилган қувватлаган вино ишлаб чиқариш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish