Sayt test rejimida ishlamoqda

Ильясова Гулнара Кенесбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи худуди ёш ўсмирларининг жисмоний ривожланиш ва вегетатив кўрсаткичларига ҳаракат  фаолияти даражасининг таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B402. 
Илмий раҳбар: Матчанов Азат Таубалдиевич,  биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақолпақ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08. 
Расмий оппонентлар: Курбанов Шанияз, биология фанлари доктори, профессор; Душанова Гавхар Абдукаримовна, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи ҳудудида ёш ўсмирлардаги жисмоний ривожланишга ва вегетатив кўрсаткичларига ҳаракат фаолияти даражасининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйидаги ноқулай экологик шароитда яшовчи ўсмирлар организмининг ёшга ва яшаш жойига боғлиқ холда жисмоний ривожланиши ҳамда ҳаракат фаоллик даражасида фарқлар мавжудлиги аниқланган;
илк бор Жанубий Оролбўйи ҳудудида дисгармоник жисмоний ривожланган ўсмир ёшидаги болаларда ҳаракат фаоллиги етишмаслиги аниқланган. 
илк бор Жанубий Оролбўй минтақасида яшовчи ўсмирларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари вегетатив кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
Жанубий Оролбўй минтақасида яшовчи ўсмирларнинг нафас олиш ва юрак қон-томирлари тизими ҳамда вегетатив функциялар кўрсатгичларининг ўзгариши экологик муҳитга ва физик-географик шароитларга боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Оролбўйи худуди ёш ўсмирларининг жисмоний ривожланиш ва вегетатив кўрсаткичларига ҳаракат фаолияти даражасининг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари вегетатив кўрсаткичлар билан боғлиқлиги ҳамда ҳаракат фаоллиги таъсирида юрак ритми ва ташқи нафас олиш функцияларига боғлиқ ёшга оид ўзгаришлар, жисмоний имкониятларни белгиловчи вегетатив кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси спорт соҳаси фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 01-07/04-806-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи ўсмирларнинг мослашувчанлик салоҳиятини оширишга қаратилган соғломлаштириш дастурларини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш имконини берган;
Жанубий Оролбўйида яшовчи дисгармоник жисмоний ривожланган ўсмирларда ҳаракат фаоллиги етарли даражада эмаслиги Қорақалпоғистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ташкилотларда минтақанинг физик-географик ҳамда экологик вазиятини юмшатишга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқишда ва организмга салбий таъсирларини камайтириш тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг 2020 йил 28 июлдаги №43 - маълумотномаси). Натижада, минтақадаги соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва мавжуд дастурлар ижроси самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish