Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Дилобар Икрамбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped1868.  
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мўминова Лола Раҳимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафарова Роҳатой Ғайбуллаевна, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:   
меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар аксиологик дунёқарашни ривожлантириш компонентлар (онг, муносабат, установка ва ориентация) бирлигини ва бевосита алоқадорлигини эмпирик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантириш модели қадриятлар тизими (когнитив, ташкилий, аналитик-натижавий) компонентларини ижтимоийлашувнинг микроомиллар (шахсий сифатлар, мактаб ва меҳрибонлик уйларининг педагогик жамоаси, социум) билан ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;  
тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантириш технологияси аналитик, ташкилий-тайёрлов, фаолиятга доир мониторинг ва натижавий компонентларни (мотивацион, когнитив, фаолиятга доир) когнитив фаолиятнинг субъектив рефлексивлик даражаси билан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
меҳрибонлик уйларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этиш, тарбияланувчиларни ижтимоийлаштириш механизмини самарали мулоқот ва интеграция бирлиги асосида такомиллаштиришда ижтимоий институтларнинг таъсир даражаси барқарорлигини таъминлашга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантириш бўйича илмий натижалар:
меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаштириш, назарий-методологик ёндашувлар, методик таъминотни такомиллаштириш, ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир таклифлардан “Меҳрибонлик уйлари” тўғрисида”ги Низом билан тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги “Ота-она қарамоғидан муҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 263-сон Қарори билан тасдиқланган дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 01-02/2-2-492-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида меҳрибонлик уйларида етим болалар ва ота-оналарнинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга комплекс диагностика, профилактика, коррекция ишлари, ижтимоий-педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқилган;
тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантириш модели қадриятлар тизими компонентларини такомиллаштиришга оид таклифлардан 2012-2014 йилларда бажарилган ОТ-Ф8 рақамли “Талабаларни шахсий ва касбий ижтимоийлаштириш” фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 01-02/2-2-492-сон маълумотномаси). Натижада, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантиришнинг диагностик тизими такомиллаштирилган; 
тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантиришни оптималлаштириш ҳамда меҳрибонлик уйларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишда  ижтимоий институтларнинг таъсир даражасини барқарорлаштиришга оида таклифлар 2014-2015 йилларда бажарилган “Ёшларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни миллий қадриятлар негизида шакллантириш йўналишидаги тадқиқотлар илмий натижалари асосида мультимедия ўқув қўлланмасини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 01-02/2-2-492-сон маълумотномаси). Натижада, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантириш самарадорлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish