Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Акбар Аҳадовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда чакка-пастки жағ бўғими патологиялари ривожланишида металлопротеиназалар ва бириктирувчи тўқима   маркёрларининг   аҳамияти», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.2. DSc/Тib254.
Илмий маслахатчи: Ғаффоров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Муртазаев Саидмуродхон Саидалоевич, тиббиёт фанлари доктори, Булычева Елена Анатольевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тиш-жағ аномалия ва деформациялари бўлган болаларда ташхислаш ва даволашга комплекс ёндашиш принципларини асослаш ва уларни коррекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
6-18 ёшли болаларда тиш-жағ аномалия ва деформациялари,  улар оқибатида чакка-пастки жағ бўғими касалликлари шаклланишининг патогенетик механизмлари аниқланган;
болаларда тиш-жағ аномалия ва деформацияларининг эпидемиологияси, шаклланишдаги  хавф омиллари ҳолида тиш-жағ аномалияларини ахамияти аниқланган; 
болаларда окклюзия тизими патологияси асосида конституционал-анатомик, морфологик ва уларга боғлиқ бўлган бириктирувчи тўқиманинг дисплазия шаклида бузилишларнинг функционал-биохимик белгилари кўрсатиб берилган;
чакка-пастки жағ бўғими патологик ўзгаришлар бўлган болалар қон зардобларида  матрицали металлопротеиназалар (ММП-1, ММП-3, ММП-9) фаоллиги ўзгариши шунингдек,  метаболик бузилишларга ишора қилувчи бириктирувчи тўқиманинг ремоделланишидан дарак бериши асосланган;
патологик тишлов оқибатида чакка-пастки жағ бўғимидаги функционал деформациялар юзага келган беморларни текшириш учун диагностика алгоритими ишлаб чиқилган;
тиш-жағ аномалия ва деформацияларини юзага келиш хафи бўлган болалар орасида касалликнинг олдиндан башоратлаш мавжудлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тиш-жағ тизими аномалия ва деформациялари натижасида чакка-пастки жағ бўғими дисфункцияси кузатилган болаларда  даво-профилактика самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Совершенствование обследования детей с патологией височно-нижнечелюстного сустава вследствие аномалии прикуса» услубий тавсияномаси  тасдиқланган. Услубий тавсиянома патологик тишлов мавжуд болаларда чакка-пастки жағ бўғими касалликларини текшириш усулларини мукаммаллашган алгоритми ишлаб чиқилган;
«Алгоритм лечения и профилактики заболеваний  височно-нижнечелюстного сустава, вызванных аномалиями зубов у детей» услубий тавсияномаси  тасдиқланган. Услубий тавсиянома тиш-жағ тизими аномалиялари натижасида шаклланган чакка-пастки жағ бўғими дисфункцияларини  мукаммаллашган даволаш имконини берган.
Болаларда тиш-жағ аномалия ва деформациялари натижасида шаклланган чакка-пастки жағ бўғими дисфункциясини даволаш-профилактика самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан ишлаб чиқилган усул ва дастурлар Бухоро, Вобкент, Олот туманларининг тиббиёт бирлашмалари Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси, Хоразм вилоят стоматологик поликлиникаси, Жиззах вилоят болалар стоматология поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган. 
Тадқиқот давомида боллаларда тиш-жағ тизими аномалия ва деформациялари натижасида шаклланган чакка-пастки жағ бўғими дисфункция  касалликлари клиник кўринишларини функционал ва биокимёвий  тадқиқотлар ёрдамида аниқлаш орқали эрта даволаш, профилактика қилиш ва чакка-пастки жағ бўғими касалликларини олдиндан башоратлаш имконини яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish