Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Ортиқ Эшназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини ошириш”,08.00.03 –Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: В2019.1.PhD/Iqt826.
Илмийраҳбар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиётфанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлаттехника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Махкамова Мамлакат Абдуқодировна, иктисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор.
Етакчиташкилот: Тошкент архитектурақурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарида инновациялар самарадорлигини баҳолашда уларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорларни қабул қилиш имконини берувчи асосий «таянч нуқталар» (интеграл самара, инновациялар рентабеллиги, харажатларни қоплаш даври)дан фойдаланиш таклифи асосланган;
корхонанинг инновацион фаолияти самарадорлиги таҳлили ресурслар таъминоти, бошқарув жараёни ва инновацион салоҳиятдан иборат ички ҳамда контрагентлар, бозордаги рақобат, илм-фан ва инновацион инфратузилма ривожланиши каби ташқи омилларнинг таъсирини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион лойиҳани амалиётга жорий қилишнинг молиявий тўловга қодирлигини баҳолаш сарфланган капитал харажатлар ўрнини тўлдиришга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ вақт оралиғини ўрнатиш орқали такомиллаштирилган;
саноат тармоғидаги инновацион лойиҳалар портфелини шакллантиришда корхоналардаги инновацион фаолиятнинг ривожланганлик даражасини  ҳисобга олган ҳолда мураккаблиги жиҳатидан турлича бўлган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга асосланган табақалашган ёндашувни қўллаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини интеграл самара, инновациялар рентабеллиги, харажатларни қоплаш, янгиликларни ўзлаштириш харажатлари каби кўрсаткичлар асосида такомиллаштириш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятида «Инновацияларни ривожлантириш дастури»ни шакллантиришда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 28 июлдаги 05/15-2390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш татбиқ этилаётган кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий самарадорликни 115,0%гача ошириш имконини берган;
корхонанинг инновацион фаолиятини ресурслар таъминоти, бошқарув жараёни ва инновацион салоҳият билан боғлиқ ички ҳамда контрагентлар, бозордаги рақобат, илм-фан ва инновацион инфратузилма ривожланишининг ташқи омиллари таъсирини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятида «Инновацияларни ривожлантириш дастури»ни шакллантиришда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 28 июлдаги 05/15-2390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш саноат корхоналарида инновацион фаолиятнинг ички ва ташқи омилларини ҳисобга олган ҳолда инновацион лойиҳаларни реализация қилиш жараёнини 1,2 коэффициентга оптималлаштириш имконини берган;
инновацион лойиҳани реализация қилишнинг молиявий тўловга қодирлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини корхонанинг рентабеллик кўрсаткичлари, инвестициялардан фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатни баҳолаш кўрсаткичлари асосида таснифлаш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятида «Инновацияларни ривожлантириш дастури»ни шакллантиришда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 28 июлдаги 05/15-2390-сон маълумотномаси). Таклиф этилган молиявий ҳолатни баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш саноат корхонасида инновацион лойиҳани реализация қилишни молиявий тўловга қодирлигини баҳолашнинг иқтисодий асосланганлик даражасини 125,0%га ошириш имконини берган;
инновацион лойиҳаларни реализация қилиш портфелини шакллантиришни назарда тутувчи ҳамда инновацион ривожланишининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда замонавий саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган концепцияни шакллантириш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятида «Инновацияларни ривожлантириш дастури»ни шакллантиришда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 28 июлдаги 05/15-2390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш инновацион фаолиятга ажратилган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминловчи қарорларни қабул қилишнинг амалий воситаларини шакллантиришнинг иқтисодий асосланганлик даражасини 1,5 марта ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish