Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохтиярова Шахноза Эркиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги нутк камчиликларини бартараф этишнинг коррекцион-логопедик жараёнини моделлаштириш», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1693.
Илмий раҳбар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалардаги нутқ камчиликларини бартараф этишнинг коррекцион-логопедик жараённи моделлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи нутқида нуқсони бўлган болаларни нуқсон турига кўра текшириш методикалари логопедик скрининг бўйича саралаш ҳамда логопедик ташҳислаш инструментарийсини  ўзаро  мужассамлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида нутқида нуқсони бўлган болаларнинг таълимий имкониятлари ота-оналар билан ишлаш жараёнларини  моделлаштириш, коррекцион-логопедик таъсирнинг манзиллилигини таъминлаш асосида ривожлантирилган;
умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида коррекцион-логопедик ёрдам ташкилотдаги таълимий-тарбиявий ишлар дастури билан уйғунлаштирилиб,  нутқий кўникмаларни нутқий мулоқот шароитида мустаҳкамлаш асосида такомиллаштирилган; 
фонетик-фонематик ва нутқи тўлиқ ривожланмаган болалардаги  нутқ камчиликларини бартараф этиш жараёни индивидуал коррекцион-логопедик иш режаси асосидаги машғулотлар комплексини бола нутқининг бузилиш шакли, даражаси ҳамда уларнинг нутқий имкониятларига дифференциал мослаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги нутқ камчиликларини бартараф этишнинг коррекцион-логопедик жараёнини моделлаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болаларда нутқ нуқсонларини аниқлаш бўйича таклифлар “Психологик-педагогик диагностика” номли дарслик (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги буйруғи,    455-сон гувоҳнома) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-02-2263-сон маълумотномаси). Натижада, умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида нутқида нуқсони бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш ва ташхислаш  ишларининг самарадорлиги оширилган;
фонетик-фонематик нутқ камчилигига эга ва нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар билан индивидуал коррекцион машғулотларни ташкил этиш бўйича таклифлар “Мактабгача ва мактаб ёшидаги мураккаб нуқсонли болаларнинг дифференциал таълим-тарбия тизимини яратиш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-02-2263-сон маълумотномаси). Натижада, умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида нутқида нуқсони бўлган болаларга коррекцион-логопедик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилган;
умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларида коррекцион-логопедик ёрдам ташкилотдаги таълимий-тарбиявий вазифалар билан уйғунлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-02-2263-сон маълумотномаси).  Натижада, таълим ташкилотларида нутқида камчилиги бўлган болаларга манзилли ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish