Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффаров Асрор Мамалатифовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм - маданиятлараро мулоқотни pивожлантириш oмили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2018.2.PhD/FaI218.
Илмий раҳбар: Мухтаров Азамат Мухтарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хуррам Фармонович , фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Озода Джалолитдиновна фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Ўзбекистон шароитида туризмнинг маданий, интегратив функциясининг маданиятлараро мулоқот воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
очиқ тизим сифатида туризмнинг ички (миллий-тарихий) ва ташқи (халқаро стандартларга муофиқликлик) шакллари ҳамда унда маданиятлараро мулоқотнинг коммуникатив аҳамияти очиб берилган;
мураккаб иқтисодий ва социомаданий феномен сифатида туризмнинг ҳудудий-минтақавий  ўзгарувчанлик хусусиятлари асослаб берилган;
туризм ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида соғломлаштириш, ривожланиш, ижтимоий мақом, ижтимоий интеграция ва маданий идентификация қилиш воситаси эканлиги очиб берилган;
туризмни ривожлантиришнинг муҳим ташкилий ва бошқарув шарти сифатида сайёҳлик секторини тартибга солувчи давлат органлари мақомини янада ошириш ва уни бошқа муҳим иқтисодий секторлар яъни, назорат қилувчи тузилмалар мақомига тенглаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм маданиятлараро мулоқот омилига оид тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
очиқ тизим сифатида туризмнинг  ички (миллий-тарихий) ва ташқи (халқаро стандартларга муофиқликлик) шакллари ҳамда унда маданиятлараро мулоқотнинг коммуникатив аҳамиятига оид хулосалар Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик партиясининг “Туризм инфротузилмасини ривожлантириш асосида туризм хизматлари турларини кўпайтириш, туризм ва транспорт хизматлари сифатини ошириш” концепцияси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик партияси Марказий Кенгашининг 2020 йил 10 мартдаги 01-109 сонли маълумотномаси). Олинган натижалар туризмнинг янги турларини ривожлантириш чора-тадбирларининг такомиллашувига хизмат қилган;
мураккаб иқтисодий ва социомаданий феномен сифатида туризмнинг ҳудудий-минтақавий  ўзгарувчанлик хусусиятлари очиб беришга оид хулосалар Ўзбекистон  ёшлар  иттифоқи Марказий Кенгаши Ижроия  қўмитасининг  01-04/626-сонли қарори мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 9 мартдаги 04-13/980 сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ички туризмни ривожлантириш бўйича назарий-методологик манбаалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
туризм ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида соғломлаштириш, ривожланиш, ижтимоий мақом, ижтимоий интеграция ва маданий идентификация қилиш воситаси эканлигига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг  “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш” стратегияси мазмунига сингдирилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йил 5 мартдаги 02-16/1639 сонли маълумотномаси). Натижа Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг  стратегиясидаги  тур операторлар ходимлари тузилмасини модеринезациялашга қаратилган хулосаларнинг  такомиллаштиришга хизмат қилган;
туризмни ривожлантиришнинг муҳим ташкилий ва бошқарув шарти сифатида сайёҳлик секторини тартибга солувчи давлат органлари мақомини янада ошириш ва уни бошқа муҳим иқтисодий секторларни назорат қилувчи тузилмалар мақомига тенглаштириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг  2020 йилга мўлжалланган “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларни бешта муҳим ташаббусга фаол жалб қилиш” концепциясида фойдаланилган (“Адолат” социал-демократик партиясининг 2020 йил 28 февралдаги 01-03/67 сонли маълумотномаси). Натижа партиянинг ташқи ва ички туризмни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилиш, ёшларни ички туризмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини кучайтириш ҳамда бу борадаги  ёшлар қанотининг устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish