Sayt test rejimida ishlamoqda

Рихсиходжаева Гулчехра Рашидходжаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айланма сув таъминоти учун коррозия ва туз тўпланишига қарши ингибиторлар ёрдамида сувга ишлов бериш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1906. 
Илмий раҳбар: Ризаев Абдумалик Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуг Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қаттиқлик тузларининг ва коррозион маҳсулотлари тўпланишини камайтириш учун айланма сув тизимларида ишлатиладиган коррозия ва туз тўпланишига қарши ингибитор композициясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефтни қайта ишлаш заводларининг айланма сув тизимларида қаттиқлик тузларининг ва коррозия маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва коллоид – кимёвий хоссалари аниқланган;
айланма сув таъминоти тизимида сув ҳаракатланишида оқим потенциали ингибирланмаган намунада ток зичлиги 0,187 А/мм2 га, ингибирланган намунада эса 0,08 А/мм2 эканлиги аниқланган;
олинган реагентда туз тўпланишини ингибирлаш бўйича қийматлари 91,76% ва коррозиядан ҳимоя қилиш самарадорлиги бўйича 68,71 % эканлиги исботланган;
қувур деворида ҳимоя плёнка (қоплама) ҳосил қилувчи туз тўпланиши ва коррозияга қарши кимё саноати чиқиндилари асосида полимерли ингибитор ишлаб чиқилган; 
нефт-кимё корхоналарининг айланма тизимларида қувурларни ҳимоя қилишда ишлаб чиқилган ингибитордан фойдаланилганда синергетик таъсир аниқланган;
гидролизланган полиакрилонитрил ва карбамиднинг ўзаро комплексли бирикмаси углеродли пўлат учун туз йиғилишини ва коррозияга учрашини олдини олишда ингибитор тажриба орқали самарадорлиги исботланган;
туз тўпланиши ва коррозияга қарши ингибитори билан сувни тайёрлаш жараёнининг механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишлаб чиқилган коррозия ва туз тўпланишига қарши ингибитори ёрдамида айланма сув таъминоти тизимларини муҳофаза қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карбамид ва «Нитрон» толаси чиқиндиси асосида коррозия ва туз тўпланишини камайтирувчи ингибитор олиш технологияси «ФНҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 12 мартдаги 03-17-5/29-сон маълумотномаси). Натижада, айланма сув аъминоти тизимидаги туз тўпланиши ва коррозияни олдини олишда импорт ўрнини босувчи маҳаллий ингибиторни синтез қилиб олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган коррозия ва туз тўпланишига қарши ГПМЩ ингибитори ёрдамида айланма сув таъминоти тизимларини ҳимоялаш технологияси «ФНҚИЗ» МЧЖнинг «2021-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 12 мартдаги 03-17-5/29-сон маълумотномаси). Натижада, туз тўпланиши ва каррозияга қарши яратилган ингибитор айланма сув таъминоти тизимидаги сувга ишлов бериш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish