Sayt test rejimida ishlamoqda

Латипов Шаҳбоз Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғланмаган грунтли каналларда критик тезликлар ҳисобини такомиллаштириш”, 05.09.07 -  Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1688.
Илмий раҳбар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор; Шаазизов Фаррух Шоакбарович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деформацияланадиган грунтли каналларда оқимнинг критик тезликларини ва оқизиқлар сарфини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боғланмаган грунтли каналларда оқимнинг ювмаслик тезликларини ҳисоблаш усули қиялик коэффицинтининг ҳар хил қийматларини инобатга олиб такомиллаштирилган;
каналларда ўзан туби оқизиқлар сарфини ҳисоблаш усули қиялик коэффицинтининг ҳар хил қийматларини инобатга олиб такомиллаштирилган;
каналларда қиялик коэффицинтини ўзгарувчанлигини инобатга олиб муаллақ оқизиқлар сарфини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
оқимнинг критик тезликлари ва оқизиқ сарфларини ҳисобга олиб боғланмаган грунтли каналларнинг морфологик боғланишларини аниқлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Боғланмаган грунтли каналларда оқим ювмаслик тезликлари ва оқизиқлар сарфларининг ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
боғланмаган грунтли каналларда оқимнинг ювмаслик тезликларини ҳисоблаш усули Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Миришкор каналида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги 04/20-2466-сон маълумотномаси). Натижада, каналнинг сув ўтказиш қобилияти оқизиқлар транспорти ҳисоби усулларининг қўлланиши асосида 5-6 % га ошириш имкони яратилган;
оқимнинг критик тезликлари ва оқизиқ сарфларини ҳисобга олиб боғланмаган грунтли каналларнинг морфологик боғланишларини Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Гидропроект” АЖ ва “УЗГИП” АЖ лойиҳалаш институтларида каналларни лойиҳалашда фойдаланилган (Сув хўжалиги вазирлигининг  2020 йил 26 августдаги 04/20-2466-сон маълумотномаси). Натижада, каналларнинг деформацион жараёнларининг камайишига ва фойдаланиш самарадорлигининг 10-15% га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish