Миракулов Миравзал Миродиловичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми (қиёсий-ҳуқуқий таҳлил)», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Yu30.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Ўткирбек Хазратқулович, юридик фанлар доктори.
Расмий оппонентлар: Рузметов Хайрулло Ибодуллаевич, юридик фанлар доктори; Раҳимов Фаҳри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухамеджанов Омонулла Закирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий Мажлисга мурожаат қилиш ҳуқуқи»ни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
давлат бошлиғининг ижро этувчи ҳокимият билан боғлиқ ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазирининг ролини таъминлашга оид таклифлар ишлаб чиқилган;
давлат бошлиғи ваколатини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида прокуратура органларининг вазифаларини белгилаш бўйича таклиф асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, кўппартиявийлик ва пaртиялaрaрo рaқoбaтни кучaйтириш, сaйлoв жaрaёнлaрини янaдa дeмoкрaтлaштиришга оид таклифлар асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга ошириш механизмларини янада ойдинлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир номзодини сиёсий партиянинг қайси органи томонидан қанча муддатда таклиф этилиши қонунан белгилаб қўйилишига оид таклиф асосланган;
парламент назорати объектида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг мансабдор шахслари белгиланиши, парламент назорати субъектлари ўз ваколатлари доирасида парламент назорати натижалари бўйича ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишига оид нормани «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаш исботланган;
«Ички ишлар вазирлигини бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсуниши» ва ундан келиб чиқиб, ички ишлар органларининг ташкилий-штат тузилиши ва штат сони ҳамда бир қатор ҳужжатларнинг Президент томонидан тасдиқланишига оид таклифлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга мурожаат этиш, ижро этувчи ҳокимият билан боғлиқ ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазири билан ҳамкорлик қилишга оид ваколатларини такомиллаштириш бўйича таклифлари Конституциянинг 93-моддаси 7-, 8-,15-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 20 октябрдаги №06/1-05/1016-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Республика Президентининг давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш функциясини янада такомиллаштиришга хизмат қилади;
Конституциянинг 93-модда 1 ва 16-бандларидаги давлат бошлиғи ваколатини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида прокуратура органларининг вазифаларини белгилаш бўйича таклиф «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 20 октябрдаги №06/1-05/1016-сон далолатномаси). Мазкур таклиф давлат бошлиғининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафиллик функциясини янада самарали таъминлашга хизмат қилган;
Президент сайловида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида сайлов участкалари тузилиши мумкин бўлган объектлар сирасига қамоқда сақлаш жойларини ҳам киритишга оид таклиф «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 10-,11-, 23-, 30-моддаларида, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам сайловчилар рўйхатига киритилиши лозимлиги бўйича таклиф мазкур Қонуннинг 21-моддасида, фуқароларнинг сайловчилар рўйхати бўйича аризаларини участка сайлов комиссияси «кечи билан йигирма тўрт соат ичида» кўриб чиқиши бўйича таклифи мазкур Қонуннинг 23-моддасида, сайлов қонунчилигини либераллаштириш мақсадида сиёсий партия томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзолари сонини камайтиришга оид таклифи мазкур Қонуннинг 24-2-моддасида, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, уни олиб бориш турлари, шакллари ва усулларини мустаҳкамлаш бўйича таклифи мазкур Қонуннинг 28-моддасида, муддaтидaн oлдин oвoз бeриш тaртибини белгилаш бўйича таклифи ушбу Қонуннинг 31-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 12 январдаги 02/2-42-сон ва 2016 йил 20 октябрдаги №06/1-05/1016-сон далолатномалари). Мазкур таклифлар ваколатни сайловда бевосита халқдан оладиган Президентнинг сайловига оид қонунларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир номзодини сиёсий партиянинг қайси органи томонидан қанча муддатда таклиф этилиши қонунан белгилаб қўйилишига оид таклифи «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонун 4-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 12 январдаги 02/2-42-сон ва 2016 йил 20 октябрдаги №06/1-05/1016-сон далолатномалари). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга ошириш механизмларини янада ойдинлаштиришга хизмат қилган;
парламент назорати объектида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг мансабдор шахслари белгиланиши, парламент назорати субъектлари ўз ваколатлари доирасида парламент назорати натижалари бўйича ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишига оид таклифи «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 4-, 21-моддаларида фойда-ланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 1 июндаги 05/01-11-96-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 7 июндаги 06-20/388-сон далолатномалари). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва парламентнинг ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Ички ишлар вазирлигини бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсуниши», «ички ишлар органларининг ташкилий-штат тузилиши ва штат сонининг энг юқори чегараси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши», «ички ишлар органлари қуроллантириладиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Президент томонидан тасдиқланиши», «ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ҳамда формали кийим-бош намуналари Президент томонидан белгиланиши», «махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Президент томонидан белгиланиши», «ички ишлар органлари ходимларига пул таъминотининг турлари ва миқдори Президент томонидан тасдиқланиши», «ички ишлар органларининг интизом устави Президент томонидан тасдиқланиши» оид таклифлари «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-, 24-, 28-, 29-, 37-, 46-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 18 октябрдаги №06/2-06/1006-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошлиғи ва айни вақтда Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони эканлиги ҳамда республика суверенитети, хавфсизлигини муҳофаза этиш конституциявий ваколатларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.