Тоғаев Исамиддин Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Нуротанинг структуравий-дешифровка мажмуалари ва улардан минтақавий геологик тадқиқотларда самарали фойдаланиш», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/GM80.
Илмий раҳбар: Нурходжаев Анварбек Қораходжаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Рахмат Нуриллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Асадов Акмал Рўзимуродович, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Регионалгеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Нурота ҳудудида Ерни масофадан зондлаш ва геологик-геофизик маълумотлардан комплекс фойдаланиб геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш ва истиқболли майдонлар белгиланган масофавий асосни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори имкониятли космик суратларда геологик хусусиятларни намоён қилувчи структуравий-дешифровка мажмуалари аниқланган;
очиқ майдондаги геологик тузилмаларнинг тектоник тузилиши ва мезо-кайнозой ётқизиқлари билан қопланган майдонларнинг геологик дешифровка қилишнинг белгилари аниқланган;
Ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиб йирик миқёсдаги космогеологик харита-масофавий асос тузиш усули такомиллаштирилган;
Жанубий Нурота ва унга туташ бўлган ҳудудлар бўйича истиқболли майдонларни ажратишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
Жанубий Нурота ҳудудининг рақамли космик суратларини автоматик дешифровка қилишда RGB тизимининг (Red-қизил, Green-яшил, Blue-кўк) энг қулай каналлар мутаносиблиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Нурота ҳудудида космогеологик изланишлар ва Ерни масофадан зондлаш материалларини комплекслаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1:50 000 миқёсда тузилган космогеологик харита - масофавий асос «Уранкамёбметгеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 29 июлдаги 01/05-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Нурота ҳудудининг истиқболини баҳолаш ва олиб борилаётган геология қидирув ишларини самарали режалаштириш имконини берган;
йирик миқёсда тузилган масофавий асос «Регионалгеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 29 июлдаги 01/05-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Нурота ҳудудида фойдали қазилма конлари учун геологик тасвирлаш ишларини олиб боришга асос бўлиб хизмат қилган;
космогеология ва дешифровка натижалари «Сурхонгеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 29 июлдаги 01/05-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Нурота ҳудудлари бўйича космик суратларнинг дешифровка мезонлари эталон сифатида Ҳисор тоғлари ва унга ёндош ҳудудларида геологик қидирув ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда истиқболли майдонларни аниқлаш имконини берган.