Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафаев Шухрат Ғафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамоатчилик назоратига оид қонунчилик нормаларини қўллашни такомиллаштириш”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu68.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019. Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рузиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори, профессор в.б; Мухамедходжаева Хуршида Рустамбековна, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг маданий мерос объектларини тарғиб қилиш, туризм салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш ва туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида иштирок этиши зарурлиги асосланган;
қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятига кўмаклашувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) эксперт гуруҳи нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари орасидан шакллантирилиши зарурлиги асосланган;
жамоатчилик назорати ижтимоий назоратнинг таркибий қисми эканлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг мустақил ҳуқуқий фаолиятини амалга ошириш шакли эканлиги асослаб берилган;
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва давлат жамоатчилик назоратини ижтимоий шериклик орқали амалга ошириши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг маданий мерос объектларини тарғиб қилиш, туризм салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш,  туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида иштирок этиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирдаги 13-моддасига тузатишлар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2018 йил 28 ноябрдаги 02/936-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда нафақат давлат органларининг иштироки, балки фуқаролик жамияти институтларининг иштироки унинг самарадорлигини таъминлайди;
қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятига кўмаклашувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) эксперт гуруҳи нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари орасидан шакллантирилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги Қонуннинг 209-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2019 йил 17 майдаги 01-07/1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга имконият яратган;
жамоатчилик назорати ижтимоий назоратнинг таркибий қисми ҳамда  нодавлат нотижорат ташкилотларининг мустақил ҳуқуқий фаолиятини амалга ошириш шакли эканлиги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 04-06/260-01-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва мазкур қонунни такомиллаштириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish