Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззақов Жасур Хамрабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлар ҳисобига молиялаштириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt719.
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлар ҳисобига молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташкилотчи банк ва иштирокчи банклар ўртасидаги ягона интеграциялашган коммуникация (маълумот алмашиши) тизими асосида синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш таклиф этилган;
халқаро бозорда банклар нуфузини ошириш, келгусида халқаро синдициялаштирилган кредитлар бозорига киришни имкониятини кенгайтиришга хизмат қиладиган субъектлар ўртасидаги муносабатларни секьюритизациялашнинг тузилмавий модели таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришда синдициялаштирилган кредитлаш механизмидан фойдаланиш бўйича миллий банклараро синдикат ташкил этиш орқали рискларни тақсимлаш ва кредитлар ҳажмини ошириш асосланган;
тижорат банкларининг синдикатда демократия, мутаносиб тақсимлаш ва кредиторнинг ҳуқуқини бериш тамойилларига амал қилиш асосида синдициялаштирилган кредитлаш жараёнини ташкил этиш ҳамда муаммоли кредитларнинг олдини олиш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлар ҳисобига молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташкилотчи банк ва иштирокчи банклар ўртасидаги ягона интеграциялашган коммуникация (маълумот алмашиши) тизими асосида синдициялаштирилган кредитлаш бўйича таклифи «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Ахборот технологиялари Департаментининг фаолият йўналишларини белгилашда фойдаланилган (АТБ «Агробанк»нинг 2020 йил 13 февралдаги 18-01-19/42-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда синдициялаштирилган кредитлаш бозорининг ривожланишига замин яратган;
халқаро бозорда банклар нуфузини ошириш, келгусида халқаро синдициялаштирилган кредитлар бозорига кириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қиладиган субъектлар ўртасидаги муносабатларни секьюритизациялашнинг тузилмавий модели бўйича таклифи АТИБ «Ipoteka-bank»нинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТИБ «Ipoteka-bank»нинг 2020 йил 25 сентябрдаги 08/6533-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши натижасида тижорат банкларининг ресурс тақчиллиги муаммосини бартараф этиш, халқаро бозорга банкларни танитиш, транспарентлик, яъни шаффофликни таъминлаш ва келгусида халқаро синдициялаштирилган кредитлар бозорига кириш имкониятини кенгайтиришга эришилган;
пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришда синдициялаштирилган кредитлаш механизмидан фойдаланиш бўйича миллий банклараро синдикат ташкил этиш орқали рискларни тақсимлаш ва кредитлар ҳажмини ошириш бўйича таклифи «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Банк таваккалчиликларини бошқариш бошқармасининг фаолият йўналишларини белгилашда фойдаланилган (АТБ «Агробанк»нинг 2020 йил 13 февралдаги 18-01-19/42-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакат иқтисодиётида кластерларни ривожлантириш ва улар фаолиятида синдикатлаштирилган кредитлар асосида молиялаштиришни самарали ташкил қилишга хизмат қилган;
тижорат банкларининг синдикатда демократия, мутаносиб тақсимлаш ва кредиторнинг ҳуқуқини бериш тамойилларига амал қилиш асосида синдициялаштирилган кредитлаш жараёнини ташкил этиш бўйича таклифи АТБ «Агробанк» бошқарувининг 30 декабрь 2019 йилдаги 140/3-сон қарори билан тасдиқланган кредит сиёсатига киритилган (АТБ «Агробанк»нинг 2020 йил 13 февралдаги 18-01-19/42-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши инвестицион лойиҳаларни синдикатлаштирилган кредитлар асосида молиялаштиришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish