Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Жамшидхон Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сифат менежменти тизимини ривожлантириш асосида маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш (Мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)», 08.00.13 - Менежмент (иқтисодиёт фанлари)  ва 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt61. 
Илмий раҳбар: Адилова Зулфия Джавдатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадаратов Баҳром Қувандикович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Эргашев Раҳматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сифат менежмент тизимларини ривожлантириш асосида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш концептуал модели маҳсулот рақобатбардошлиги ҳар бир таркибий қисмининг тегишли сифат менежменти  стандарти талабга мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
саноат маҳсулотлари бозорида маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолашда қўлланилувчи ELECTRE (Elication Et Choix Traduisant la Realite) усулни қўллаш асосида жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган; 
UzGAP (“Миллий мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти”)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш асосида халқаро даражада тан олинган Global G.A.P. стандартини татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тармоқда сифат менежменти тизимини ривожлантириш орқали мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш самарадорлигини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сифат менежменти тизимини ривожлантириш асосида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
маҳсулот рақобатбардошлиги ҳар бир таркибий қисмининг тегишли сифат менежменти стандарти талабга мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-3657-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш ва “ўзбек сифати” белгисини янада мустаҳкамлаш имкониятини оширишга хизмат қилган;
саноат маҳсулотлари бозорида маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолашда қўлланилувчи ELECTRE (Elication Et Choix Traduisant la Realite) усулни қўллаш асосида жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг такомиллаштирилган услуби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-3657-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатнинг мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлиги ва экспорти географиясини кенгайтиришга, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини эришилган;
UzGAP (“Миллий мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти”)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш асосида халқаро даражада тан олинган Global G.A.P. стандартини татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/022-3657-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатнинг мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлиги ва экспорти географиясини кенгайтириш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишга эришилган;
тармоқда сифат менежменти тизимини ривожлантириш орқали мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш самарадорлигини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятига жорий этилган (“Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 05/3632-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлиги ва экспорт географиясини кенгайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish