Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайров Расим Золимхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг илмий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат), (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.1.PhD/Ped1417.  
Илмий раҳбар: Ҳасанов Раҳим, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Байметов Батир Балтабаевич, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг илмий методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг педагогик имкониятлари ўқув материалини тўлиқ бажариш орқали ўқувчиларда “Муваффақият қозониш” ҳолатини вужудга келтириш асосида кенгайтирилган; 
тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларнинг тасвирлаш қобилиятлари шахсга йўналтирилган ёндашув, ҳиссиёт ва иродавий хислатларини психодиагностик лойиҳалаш асосида ривожлантирилган; 
тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга индивидуал ёндашув механизмлари “Самимий мулоқот”, “Рассом ҳуснихати”, рефлексивлик ёндашувлар ғоявийлик, миллийлик, мазмун уйғунлиги креативлик устувор тамойиллари ўзаро синтезлашув асосида такомиллаштирилган;
ўқув материаллари мустақил ўрганиш шакллари мустақил фикрлаш ва ишлаш кўникмаларини индивидуал ёндашувлар орқали шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг илмий-методик асослари бўйича олинган илмий-натижалари асосида:
индивидуал ёндашув асосида тасвирий санъат дарсларида бериладиган вазифа ва топшириқларнинг ўқувчиларни қобилияти, лаёқати ва қизиқишлари бўйича тақсимланишига оид таклифлар ХT-Ф2-003 рақамли «Умумий ўрта таълим мазмунини модернизациялашнинг дидактик параметрлари ва стратегиясини белгилаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 майдаги 89-03-1835-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъат дарсларида “Муваффақият қозониш” ҳолати бўйича ўқувчиларда расмларидан ютуқ қувончини ҳис қилиш, ўз қобилиятларини англаш, ўзига ишонишга эришилган;  
тасвирий санъат фанини ўқитишда ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг педагогик механизмлари, яъни ҳар бир топшириқни қисқа вақт ичида осон йўллар билан бажара олишнинг узвийликка асосланган компонентларига оид таклифлари П-3-2014-0829151412-рақамли «Тасвирий санъат таълими сифати ва самарадорлигини оширишнинг дидактик имокниятлари» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 майдаги 89-03-1835-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъатни ўқитишда ўқувчиларга индивидуал ёндашувнинг педагогик механизмлари модернизация қилинган;
индивидуал ёндашув орқали ўқувчиларда мустақил фикрлашга йўналтириш, ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш, одатлантириш ҳамда ижодий изланиш йўли билан ўқув материалини мустақил ўрганишга оид таклифларидан “Тасвирий санъат. 1-синф” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 майдаги 89-03-1835-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларга индивидуал ёндашув асосида ўқитиш самарадорлиги ва сифати ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish