Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Нигора Дадахоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни тарбиялаш тизимини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1149.
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни тарбиялашнинг инновацион тизимини ривожлантириш бўйича услубий, амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак шифокорлар учун шу кунгача амал қилинган мавжуд маънавий кодекслар компаративистик таҳлили ва педагогик контент-интеграцияси орқали бўлажак шифокорлар касбий-маънавий фазилатлари матрицаси аниқланиб, касбий-маънавий фазилатларни ривожлантиришнинг модернизацияланган механизми ишлаб чиқилган;
касбий-маънавий фазилатларни ривожлантиришга доир касбий компетенцияларни лойиҳалаш босқичлари, шифокор касби профессиограммасининг таркибий қисмидаги зарурий касбий компетенциялар ва уларни эксперт баҳолаш натижалари рейтинги, компетенцияларнинг интегратив боғланиши, талабаларнинг касбий-маънавий ривожлантиришга оид касбий компетентциялари индикаторлари, ривожланиш динамикаси, модели, касбий-маънавий фазилатларни ривожлантириш мазмуни ҳамда касбий таълим билан ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида касбий компетенциялар тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантириш” муаллифлик моделини ишлаб чиқишда шахсга йўналтирилган таълим парадигмасининг гуманизация ва рефлексия тамойилларига асосланилган;
бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантиришни таъминловчи педагогик шарт-шароитлар мажмуи ишни назарий ўрганиш жараёнида асосланган ва уларни амалга ошириш бўйича шифокорларнинг ахлоқий маданиятини ривожлантиришнинг тизимли лойиҳаси тақдим қилинган ва уни ўқув жараёнида жорий этиш учун концептуал тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантириш” модели Андижон давлат тиббиёт институти касбий таълим тизимига жорий қилинган. Тадқиқот натижалари асосидага тавсия ва таклифлардан олий тиббий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 8-7-10/647-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тиббиёт олий таълим муассасаларида амалга ошириладиган тарбиявий ишлар касбий-маънавий мазмун билан бойитилган ва бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларнинг мазмуни такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш ва унинг услубий таъминотини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”ни, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси ва йўл харитасини ишлаб чиқишда, “Китобхонлик марафони”, “Эзгулик ҳафталиги”, “Меҳрибонлик уйлари” мавзусида ўтказилган тарғибот дастурлари ва режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 17 февралдаги 01/1 15-02-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак шифокорларда касбий-маънавий фазилатларни ривожлантиришга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги ошган;
бўлажак шифокорларда касбий-маънавий компетенцияларни ва касбий-маънавий фазилатларни инновацион ривожлантиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали профессионал кадрлар нуфузини оширишда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг 2019-2020 йилларда “Устоз-шогирд” тамойили асосида  ўтказилган “Шифокор маънавияти” тарғибот фаолиятларида фойдаланилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 07.№02-04/667-сон маълмуотномаси). Мазкур тавсиялар асосида тадбирлар мазмуни манзиллилик касб этган ва талабалар томонидан касбий-маънавий фазилатларни ўрганиш шарт-шароитлари такомиллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish