Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Озода Бахроновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поли(мет)акрилатлар асосида дизель ёқилғилари учун депрессор-диспергирловчи присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т629. 
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Икромов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Шамшиддинхужа Мухторович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё поли(мет)акрилатлар ҳамда қуйи молекулали полиэтилен асосида дизель ёқилғилари учун депрессор-диспергирловчи присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«ШГКМ» қуйи молекулали полиэтилен суюқ чиқиндисини фракцион ва кимёвий таркиби аниқланган;  
юқори алкилметакрилатлар синтез қилиниб, уларнинг гомополимерланишига турли омиллар таъсири ва мономерларни фаоллик даражаси ЛМА→ПМА→ОМА бўйича эканлиги аниқланган;
бензтиазолтионилметакрилат ва стерилметакрилат асосида депрессор-диспегирловчи присадка хоссаларни намоён қиладиган сополимерлар  синтез қилинган;
полиметакрилатли присадкаларнинг дизель ёқилғиси қотиш ҳароратини (-40 °С гача), фильтрлаш ҳарорати қуйи чегарасини (-20 °С гача) камайтириши аниқланган;
дизель ёқилғисининг қуйи ҳарорат хоссаларини давлат стандарти талаблари даражасида яхшилашдаги қўшиладиган присадка миқдори (0,1 %) ҳамда лойқаланиш ҳолатига таъсир этмаган ҳолатда қотиш ҳароратини -12 °C дан -24 °С гача, фильтрлаш қуйи ҳарорат чегарасини  -7 °С дан -18 °С гача тушириши аниқланган;
илк бор маҳаллий хомашёлар полиметакрилатлар ва қуйи молекулали полиэтилен сополимерлари асосида дизель ёқилғиси учун депрессор-диспергирловчи ва мойловчи хоссали присадкалар олиш технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишлаб чиқилган депрессор-диспергирловчи присадкаларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган поли(мет)акрилатли депрессор-диспергирловчи присадкалар «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда дизель ёқилғисини қотиш ва фильтрланиш хоссаларини яхшилашда жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 15 ноябрдаги 03-17-5/99-сон маълумотномаси). Натижада, дизель ёқилғилари учун чет элдан валюта ҳисобига олиб келтириладиган депрессор-диспергирловчи присадкаларни маҳаллийларига алмаштириш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган депрессор-диспергирловчи присадкалар «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2020 йил 27 ноябрдаги 37-37/4225-сон маълумотномаси). Натижада, дизель ёқилғилари учун чет элдан валюта ҳисобига олиб келтириладиган депрессор-диспергирловчи присадкаларни маҳаллийларига алмаштириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириб, иқтисодий самарадорликни яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish