Sayt test rejimida ishlamoqda

Джурабаев Отабек Джурабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асаларичилик хўжаликларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари», 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.04  –  Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt815.
Илмий раҳбар: Юсупов Эркин Джураевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Акромов Тохир Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;  Муртазоев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда aсаларичиликни бошқариш самарадорлигини оширишнинг  ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича илмий  ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш кетма-кетлиги ҳамда оралиқ вақт муддатларини тартибга солиш орқали асаларичилик хўжаликларини бошқаришнинг жараёнли ёндашуви такомиллаштирилган; 
ишлаб чиқариш самарадорлигини бошқаришда даромадларни баҳолаш усули асаларичилик хўжалигининг ўсимликчилик тармоғига ижобий таъсири орқали ҳосил қилинган қўшимча даромадни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;    
майда товар хўжаликлари ишлаб чиқаришини интеграциялаш, маҳсулот сотишнинг муқобил каналларини йўлга қўйиш асосида асаларичилик хўжаликларини бошқаришнинг оптимал намунавий шакли таклиф этилган;
Ўзбекистонда асаларичилик хўжаликларининг амалдаги ишлаб чиқариш қуввати ҳамда уни ривожлантириш асосий омилларини ҳисобга олган ҳолда 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда aсаларичиликни бошқариш самарадорлигини оширишнинг  ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган илмий  ва амалий тавсиялар асосида:
асаларичилик хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларини алоҳида бошқарув объекти сифатида ажратилиб, уларнинг ҳар бирига махсус бошқарув усулларини қўллашга асосланган ёндашув Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ва Бўстонлиқ тумани асаларичилик хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 январдаги 02/23-54-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида асаларичилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2019 йилда 2018 йилга нисбатан ўртача 19,3 фоизга, Бўстонлиқ туманида ўртача 18,2 фоизга ошириш имкониятини яратган;
асаларичилик хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини ўзаро чанглатишдан олинган қўшимча даромад кўрсаткичини киритиш асосида такомиллаштирилган ишлаб чиқариш рентабеллигини ҳисоблаш таклифи Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ва Бўстонлиқ тумани асаларичилик хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 январдаги 02/23-54-сон маълумотномаси). Натижада асаларичилик хўжаликлари рентабеллик даражаси Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида ўртача 20,3%га, Бўстонлиқ тумани асаларичилик хўжаликларида 19,4 %га ортишига эришилган;
асаларичилик маҳсулотларининг товар-хомашё биржалари ва бошқа муқобил каналлар орқали сотишни йўлга қўйиш мақсадида майда товар хўжаликларини кооперация асосида бирлаштириш таклифи Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ва Бўстонлиқ тумани асаларичилик хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 январдаги 02/23-54-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ва Бўстонлиқ тумани асаларичилик хўжаликларида бошқарув жараёнини унификация қилиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда асаларичилик хўжаликларининг амалдаги ишлаб чиқариш қуввати ҳамда уни ривожлантириш асосий омилларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан истиқболдаги фаолиятни белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 январдаги 02/23-54-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида республикадаги асаларичилик хўжаликларини фаолиятини ривожлантириш борасида аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish