Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Садокат Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда церебрал инсульт патогенезининг клиник-генетик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib569.
Илмий раҳбар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда церебрал инсультнинг клиник-ирсий жиҳатларини умумий таҳлил ва касаллик оқибатлари натижаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ўтказилган церебрал инсультнинг клиник-неврологик манзараси бола ёшига, инсульт турига ва унинг кечиш даврига боғлиқлиги аниқланган;
болалардаги геморрагик инсультнинг тикланиш даврида шайтонлаш, псевдобульбар синдромлар, ишемик инсульт ўтказган болаларда эса харакат ва нутқ бузилиши синдромлари устун келганлиги аниқланган;
геморрагик инсульт ўтказган болаларда ишемик инсульт ўтказган беморларга нисбатан сенсомотор, когнитив, хулқ-атвор соҳасида оғир неврологик етишмовчилиги кузатилиши исботланган;
илк бор церебрал инсульт ўтказган болаларда касаллик ривожланиш хавфи ва патогенезининг молекуляр-ирсий хусусиятлари (А2756G MTR, A66G MTRR и C677T MTHFR) аниқланган;
илк бор ўзбек популяциясидаги болаларда ишемик инсульт ривожланишида A66G MTRR ва C677T MTHFR генларининг полиморфизми фолат циклини бузилишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда церебрал инсульт патогенезининг клиник-генетик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
«Болаларда церебрал инсульт оқибатларини баҳолашнинг модификацияланган шкаласи» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 июльдаги 8н-д/88-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда церебрал инсульт оқибатларини ўз вақтида прогнозлаш, ҳамда сенсомотор, нутқ, когнитив ва ҳулқ соҳаларида, эҳтимол устун келувчи етишмовчиликдан бирининг устун келишини аниқлаш, ҳамда шундан келиб чиққан холда ўз вақтида даволаш ўтказиш учун тўғри саралаш танлов тузиш имконини берган; 
болаларда церебрал инсульт патогенезининг клиник-генетик хусусиятлари  бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумлада Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий  қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 8н-з/126-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши орқали церебрал инсульт ўтказган болаларда нохуш оқибатларини тезлик билан олдиндан аниқлашга, шунингдек профилактик чора тадбирларни ўз вақтида бошлашга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish