Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмирзаев Алишер Пардаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллий зот пиллалардан FY-2008 чувиш автоматида хом ипак олишнинг рационал режимларини ишлаб чиқиш ва асослаш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т800.
Илмий раҳбар: Гуламов Азамат Эшанкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Алишер Юсупжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги маҳаллий зот дурагай пиллаларини FY-2008 дастгоҳида чувишнинг рационал режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувли муҳитда чўктирилган пиллаларнинг бир ўлчовли ҳаракатларининг назарий моделлари яратилган;
назарий моделлар ёрдамида қайишқоқликнинг боғлиқлик коэффициентининг пасайиши ҳамда вақт қийматини ошиши билан пиллани тебраниш частотасини ва ип узилишларини камайиши қонуниятлари аниқланган;
хом ипакни шаклланиши жараёнида чирмовни ҳосил қилувчи роликлар тизимини, бир-бирига боғлиқлик математик модели тузилган ҳамда унинг хом ипакни шаклланиши ва таркибидаги намликни камайишига таъсири исботланган;
FY-2008 русумли пилла чувиш автоматида юқори сифатли хом ипак ишлаб чиқариш учун технологик режимлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги маҳаллий дурагай пиллаларни чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
янги маҳаллий дурагай пиллаларни чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологияси “BUKHARA BBRILLIANT SILK” ҚКда жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 1 августдаги 4-2/1606-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий дурагай пиллаларидан халқаро стандарт талабларининг “3А” синфига мос хом ипак олиш имконини яратилган;
ишлаб чиқилган чувишнинг рационал режимлари “XORAZM IPAGI” корхонасида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 1 августдаги 4-2/1606-сон маълумотномаси). Натижада, хом ипакнинг нисбий узилиш кучини 11,3 cN/tex га, хом ипакнинг чиқишини 9% га ошириш имконига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish