Жовлиев Ўктам Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори напорли гидротехника иншоотларида сув оқими параметрларини аниқлашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T834.
Илмий раҳбар: Худайкулов Совет Ишонкулович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,DSс.03.30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Гаппаров ФурқатАхматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гидротехника иншоотларининг юқори босимли қувурларидаги илгариланма ва уюрмали ҳаракатдаги сув оқимини барқарор ҳолатини шакллантиришнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўндирувчиларга эга юқори босимли қувурсимон сув ташлагич ҳамда қуйи бьефни туташтириш шартлари оқимнинг кинетик энергиясини инобатга олиб асосланган;
уюрмали оқимни илгариланма ҳаракатга ўтиш участкаси узунлигини аниқлашнинг гидравлик ифодаси оқимнинг кинетик энергиясини инобатга олиб асосланган;
юқори босимли қувурсимон сув ташлагичдаги диффузорнинг оптимал параметрлари сувнинг кинетик энергиясини сўндиришни инобатга олиб асосланган;
юқори босимли қувурсимон сув ташлаш иншоотларида гидродинамик босимнинг ўзгаришини ифодаловчи гидравлик модель оқимнинг кинетик энергиясини инобатга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори напорли гидротехника иншоотларда сув оқими параметрларини аниқлашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сўндирувчиларга эга юқори босимли қувурсимон сув ташлагич ҳамда қуйи бьефни туташтириш шартлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадаё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 02/25-49-50-сон маълумотномаси). Натижада,сув омбори иншоотларидан фойдаланиш ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш имконияти яратилган;
юқори босимли қувурсимон сув ташлаш иншоотларда уюрмали оқимни илгариланма ҳаракатга ўтиш участкаси узунлигини аниқлашнинг гидравлик ифодаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасигажорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 02/25-49-50-сон маълумотномаси). Натижада, йирик гидротехник иншоотларнинг сув ўтказувчи трактларидан самарали фойдаланиш имконини берган;
юқори босимли қувурсимон сув ташлагичдаги диффузорнинг оптимал параметрлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадаё ИТХ Бошқармаси фаолиятида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 02/25-49-50-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборларида юқори босимли ва катта тезликдаги оқимда вужудга келадиган кавитация ва вибрация жараёнларининг салбий таъсирларини камайтириш имконияти яратилган;
юқори босимли қувурсимон сув ташлаш иншоотларида гидродинамик босимнинг ўзгаришини ифодаловчи такомиллаштирилган гидравлик модель Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасидажорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 02/25-49-50-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборлари иншоотларидан фойдаланиш ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда гидротехника иншоотларининг капитал таъмирлаш ишларига сарфланадиган ҳаражатларни 5% гача қисқартириш имкони яратилган.