Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташбулатов Шерзод Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаб чиқариш шлакларидан мис ва бошқа рангли металларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T726.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми:Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич,техника фанлари доктори, профессор; Атажанов Гапур Латибович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш шлакларини қайта ишлашда мис ва бошқа рангли металларни ажратиб олтиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шлак ва ишлаб чиқариш чиқиндиларига унинг таркибидаги метлал ташкил этувчиларини ажратиб олиш учун юқори ҳароратда ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган;
электр печида шлакларга самарали ишлов бериш учун шлакларни сепарацион тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
шлакнинг суюлтирилган массасидан металларни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
юқори ҳароратда ишлов бериш учун аралашманинг самарали таркиби аниқланган; 
мис ва бошқа металларни шлак ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан ажратиб олишнинг математик модели тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишлаб чиқариш шлакларидан мис ва бошқа рангли металларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шлак ва ишлаб чиқариш чиқиндиларига юқори ҳароратди ишлов бериш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг мис эритиш заводига жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 5 июндаги АС-007540-сон маълумотномаси). Натижада, металларни ажратиб олиш самарадорлиги 12-14% га ортган;
электр печида ишлов бериш учун  шлакларни сепарацион тайёрлаш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ нинг мис эритиш заводига жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 5 июндаги АС-007540-сон маълумотномаси). Натижада, ишлов бериш самарадорлиги самарадорлиги 8-10% га ортган;
шлакнинг суюлтирилган массасидан металларни ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ нинг мис эритиш заводига жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 5 июндаги АС-007540-сон маълумотномаси). Натижада, қайта ишлаш ва металларни ажратиб олишга сарфланадиган вақт  1,2-1,4% мартага камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish