Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Низомбой Хайитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қобиқли конструкцияларнинг турли юкланиш кўринишларида деформацияланишини ҳисоблашни сонли моделлаштириш”, 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси;05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т556.
Илмий раҳбарлар: Абдусаттаров Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Тажимат, техника фанлар доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.T/FM.61.01 (бир марталик ИК).
Расмий оппонентлар:Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор;Нуралиев Фахриддин Муродуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади статик ва динамик юкланишдаги қобиқли конструкцияларнинг деформацияланишини математик моделларини, шунингдек турли чегаравий ва бошланғич шартларда қобиқ конструкциялар элементларини кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини таҳлили учун ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Гамильтон-Остроградскийнинг вариацион принципи асосида шпангоутлар билан мустаҳкамланган қобиқ конструкцияларнинг деформацияланиш модели яратилган;
цилиндрик ва сферик қобиқ конструкцияларнинг деформацияланишининг аниқлаштирилган ҳисобий модели ишлаб чиқилган;
статик ва динамик юкланишларда цилиндрик ва сферик қобиқ учун чегаравий масалани ечиш услублари ишлаб чиқилган; 
юпқа қобиқ конструкциянинг – цистерна элементлари ҳисобини аниқловчи алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Статик ва динамик юкланишдаги қобиқли конструкцияларнинг деформацияланишини математик моделларини, шунингдек турли чегаравий ва бошланғич шартларда қобиқ конструкциялар элементларини кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини таҳлили учун ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари, чекли айирмалар усули асосида қурилган дискрет схемалар ва яратилган дастурлар мажмуаси «Tashkent metroproekt» МЧЖ корхоналарига жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 9 сентябрдаги 6576/09-07-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий таъминот ҳисоблаш жараёнини юқори аниқлилиги, ишлаб чиқилган услублар самарадорлиги лойиҳа ишлари унумдорлигини 12-18%  га ошириш ва ҳисоблаш жараёнини 2  марта камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари, чекли айирмалар усулидан фойдаланиб цилиндрик қобиқ конструкцияларнинг статик юкланишларда деформацияланишининг математик моделлари ва яратилган дастурий мажмуа “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ объектларида жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 9 сентябрдаги 6576/09-07-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий таъминот юқори аниқлилиги ва ишлаб чиқилган усуллар самарадорлиги ҳисоблаш жараёнини 1,5 марта камайтиришга ва лойиҳа ишлари унумдорлигини 10-15% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish