Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наргиза Махаммасидик қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поливинилхлорид асосидаги янги анионитларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 – Физик кимё; 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/К127. 
Илмий раҳбарлар: Гафурова Дилфуза Анваровна, кимё фанлари доктори, доцент; Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каттаев Нуритдин Тураевич, кимё фанлари доктори; Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид асосидаги янги анионитлар синтези жараёнининг физик-кимёвий хоссалари ва ишлатилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор поливинилхлоридни гетероген шароитларда аммиак ва гексаметиленедиамин билан кимёвий модификациялаб донадор сорбентлар олишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
олинган анионалмашинувчи сорбентларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари орасидаги боғликликлар аниқланган;
ишлаб чиқилган сорбентда сувли эритмалардан турли металл ионларини сорбциялаш механизми, компонентларнинг ўзаро ҳам ион-ион, ҳам комплекс таъсири эга эканлиги исботланган; 
синтез қилинган сорбентларнинг кимёвий ва термик барқарорлиги, шу жумладан кучли оксидловчи бўлган хром (VI) ионларига нисбатан чидамлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поливинилхлорид асосида олинган анионитларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ионалмашинувчи донадор материаллар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№IAP20100255; 2012 й.). Натижада, янги полимер сорбент синтез қилиш имконини берган;
аммиак билан модификацияланган поливинилхлорид сорбентлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда сульфат кислота ишлаб чиқариш цехлари оқова сувлар таркибидаги молибденни ажратиб олишга жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 12 июндаги 63-221-сон маълумотномаси). Натижада, молибден ионларини оқава сувлардан ажратиб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish