Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузибаев Алишер Наркуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бир ковшли экскаваторнинг ишчи органлари деталларини, ковш тишларини ейилишга бардошлигини ошириш”, 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т.1813.
Илмий раҳбар: Шукуров Рустам Уткурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми:Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Иргашев Амирқул Иргашевич,техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Азамат Хайитович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экскаватор ковш тишларини ейилишга бардошлилигини, ковш тишларининг геометрик параметрларини такомиллаштириш йўли орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭКГ-5А русумли экскаватор ковшининг тажриба нусха тишларини тайёрлаш технологияси грунт билан тиш орасилаги ҳосил бўладиган кучланиш асосида ишлаб чиқилган; 
ЭКГ-5А русумли экскаватор ковши тишларининг уч қиррали конструкцияси ҳосил бўладиган зўриқиш кучларини тенг тақсимланишини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган; 
ковш тишларининг иш жараёни динамиклик даражаси инобатга олинган ҳолда ейилиш параметрларини ҳисоблашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
экскаватор тишларининг ейилишга бардошлилигини ҳисоблаш усуллари материалларнинг ейилиш назарияси асосида такомиллаштирилган;
ковшнинг кесувчи элементларининг конструкцияси ейилиш назарияси асосида ишлаб чиқилган; 
экскаватор ковш тишлари кесувчи қисмининг геометрик параметрлари ва шакллари зарбда ҳосил бўладиган уринма кучларнинг йўналиши асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бир ковшли экскаваторнинг ковш тишларини ейилишга бардошлилигини ошириш учун, экскаватор ковш тишларининг кесувчи қисмларини геометрик параметрларини ва шаклларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ЭКГ-5А русумли экскаватор ковши тажриба нусха тишларини тайёрлаш технологияси “Навоий КМК” ДК “№1 гидрометаллургия заводининг кон бошқармаси”га жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7686-сон маълумотномаси). Натижада, ковш тишларини ишлаб чиқаришда энергия сарфини 8-10% камайтириш имконини берган;
ЭКГ-5А русумли экскаватор ковши тишларининг уч қиррали шакли конструкцияси “Навоий КМК” ДК “№1 гидрометаллургия заводининг кон бошқармаси”га жорий қилинган(“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7686-сон маълумотномаси). Натижада, ковш иш ресурсини 1,2-1,25 баравар ошириш имконини берган; 
ковш тишларининг иш жараёни динамиклик даражаси инобатга олинган ҳолдаги уларнинг ейилиш параметрларини ҳисоблашнинг математик модели “Навоий КМК” ДК “№1 гидрометаллургия заводининг кон бошқармаси”га жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7686-сон маълумотномаси). Натижада, экскаватор ишчи органининг 18-20% абразив ейилишини келтириб чиқарадиган динамиклик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишчи органнинг ейилишини башорат қилишни тезлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish