Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Анвар Ариповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Логистик тизимларда йўловчилар оқимига транспорт хизмати кўрсатиш жараёнларини баҳолаш ва башорат қилиш”, 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Т377.
Илмий маслаҳатчи: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети,DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор, Арипджанов Мадаминжон Марупович, техника фанлари доктори, профессор, Хикматов Шухрат Исматович техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: логистик тизимларда йўловчи оқимларига транспорт хизмат кўрсатиш жараёнларини баҳолаш ва башорат қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўловчилар оқимини танлаб текшириш усули уларни ўтказиш вақти давомийлиги ва маълумотлар ҳажмини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
йўловчилар оқимига транспорт хизмати кўрсатиш жараёнлари параметрларининг ишончлилик чегараларини ҳисобга олиш натижасида уларни баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
жамоат йўловчи транспортини бекатдан чиқишда кутиш вақти билан транспорт оқимида ҳаракатланаётган автомобиллар жадаллиги ва критик интерваллари ўртасидаги функционал боғлиқлик аниқланган;
режим ўзгартирувчи объектлар ўтказиш қобилиятининг критик параметрлари ва жамоат йўловчи транспортининг ушланиб қолиш эҳтимоллиги аниқланган;
ишлаб чиқилган имитацион модель асосида жамоат йўловчи транспорти ҳаракат тезлиги ўзгаришининг аналитик боғланиши олинган;
жамоат йўловчи транспорти иши жадвалига тезкор ўзгартиш киритиш учун йўловчи оқими параметрларини башорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Логистик тизимларда йўловчилар оқимига транспорт хизмати кўрсатиш жараёнларини баҳолаш ва башорат қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган йўловчилар оқимини танлаб текширишнинг усули“Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси). Натижада,йўловчилар оқимини текшириш жараёнга жалб қилинган кузатувчилар сонини 10 баробарга қисқартишга эришилган;
ишлаб чиқилган йўловчилар оқимига транспорт хизмати кўрсатишни баҳолаш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорийэтилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси). Натижада,жамоат йўловчи транспорти фаолиятини оқилона ташкил этиш бўйича мезонларни ўзида мужассам этган “Намунали йўналиш”ни баҳолаш бўйича қоидалар ва услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
аниқланган жамоат йўловчи транспортини бекатдан чиқишда кутиш вақти билан транспорт оқимида ҳаракатланаётган автомобиллар жадаллиги ва критик интерваллари ўртасидаги функционал боғлиқлик “Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси).Натижада,“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тассаруфидаги автокорхоналари автобусларнинг иш жадвалларига асосли ўзгартиришлар киритилган ва 20 та ҳаракат йўналишларида ҳаракат режимига ўзгартиришлар киритилган;
аниқланган режим ўзгартирувчи объектлар ўтказиш қобилиятининг критик параметрлари ва жамоат йўловчи транспортининг ушланиб қолиш эҳтимоллиги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорийэтилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси).Натижада,Тошкент шаҳридаги жамоат йўловчи транспортининг иш жадваллари ўзгарадиган параметрлар асосида ташкил қилинган;
ишлаб чиқилган имитацион модель асосида олинганжамоат йўловчи транспорти ҳаракат тезлиги ўзгаришининг аналитик боғланиш“Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорийэтилган(“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳридаги жамоат йўловчи транспортининг барча йўналишлардаги эксплуатацион тезлиги оқилона режалаштирилган ва 4 та ҳаракат йўналишларида автобуслар сони аниқ интервалларга бириктирилган;
ишлаб чиқилган жамоат йўловчи транспорти иши жадвалига тезкор ўзгаритиш киритиш учун йўловчи оқими параметрларини башорат қилиш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖгажорийэтилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/1-06-1/1939-1086-сон маълумотномаси). Натижада,Тошкент шаҳарида жамоат йўловчи транспортини ишини самарали, ишончли ташкил қилиш мақсадида 10 та ҳаракат йўналишларидаги ҳаракатланиш тартиби ўзгартирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish