Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Иззат Султоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Хоразм воҳасида алоқа тизими тарихи ¬ (1873-2018 йй.) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar.432. 
Илмий раҳбар: Маҳмудов Мадирим Маҳмудович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч Давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD. DSc. 03/30. 12.2019. Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мавланов Ўктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Сулайманов Саломат Арипбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳасида алоқа тизими тарихини 1873-2018 йилгача бўлган даврдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўтказган таъсирларини тизимли асосда комплекс ҳолда тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Россия империяси ҳукмронлиги даврида Хива хонлигига алоқанинг янги турлари - почта, телефон, телеграф, фотография каби воситаларнинг кириб келиши натижасида узоқ ва яқин ҳудудлар билан боғланиш, маълумот алмашиш имкониятлари кенгайиб борганлигига қарамай, алоқа воситаларидан асосан сиёсий ва ҳарбий мақсадларда фойдаланилганлиги исботланган; 
воҳада телефон-телеграф станцияларининг кенгайтирилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларда почта шахобчалари томонидан хат, хабар, вақтли матбуот нашрларини аҳоли ва ташкилотларга етказиш, қарияларга нафақа тарқатиш, пул ўтказиш, телеграмма ва телефон хизматлари таъминланган бўлсада, бу жараёнда қатор узилишлар юзага келиб, хизмат кўрсатиш паст даражада сақланиб қолганлиги асосланган;
собиқ совет  даврида алоқа хизматининг янги турлари: почта, телефон, телеграф, фотография, радио ва телевидение каби воситаларнинг жорий қилиниши натижасида ҳудудлар билан боғланиш, маълумот алмашиш имкониятлари муаайян даражада кенгайиб борган бўлсада, айни пайтда ушбу тизимда фаолият олиб борган ходимларнинг савияси ва уларга  етарли шарт-шароитлар яратилмагани соҳанинг сифат кўрсаткичлари ўзгармай қолишига сабаб бўлганлиги исботланган;
мустақиллик йилларида ижтимоий инфраструктуранинг таркибий қисми бўлган алоқа корхоналарини илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва малакали кадрлар билан таъминланиши, Хоразм телевидениеси ва радио соҳасига янги техника ва технологияларнинг босқичма-босқич кириб келиши ижодий имкониятларнинг кенгайишига, аҳолига мазмунли ва сифатли кўрсатув-эшиттиришларнинг тақдим қилинишига имкон бераётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Россия империяси ҳукмронлиги даврида Хива хонлигида алоқанинг янги турларини пайдо бўлишига оид материаллардан  “Хива алоқа музейи”да  сайёҳларга экскурсиялар ўтказишда кенг фойдаланилган. Шу билан бир қаторда экспонатлар ва алоқа воситалари сифатида танланган суръатлари  музейга жойлаштирилган. Музейдаги экспонатларни республикамизнинг бошқа вилоятлари билан бир қаторда вилоят марказидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини хабардор қилиш мақсадида фойдаланилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 20 майдаги 29-17-/1248-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар музей экспозициясини экспонатлар билан бойитиш билан биргаликда ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
алоқа соҳасининг энг муҳим бўғини ҳисобланган почта тизимининг пайдо бўлиши ва тараққиётга эришилган даврлари тарихини таҳлил этиш асосида  ЎзРФА минтақавий бўлими Хоразм Маъмун академияси ФА-А1-Г015 шифрли “Хива хонлари давлат архив ҳужжатлари II жилд” мавзусидаги амалий тадқиқотлар лойиҳаси доирасида олинган натижалар 1873-1920 йилларда Хоразмдаги алоқа соҳасининг тадрижий ривожланиши хусусиятларининг ўзига хос томонларини аниқлашда, ижтимоий сиёсий ва тарихий жараёнларнинг алоқа соҳасига ўтказган таъсирларига оид хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 14 октябрь 2019 йилдаги 3/1255-2716-сонли маълумотномаси). Фойдаланилган материаллар соҳа ривожига оид янги маълумотлар билан бойитишга ва қўлланилишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish