Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратова Динора Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртасини ривожлантириш йўлларис,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3.PhD/Iqt711.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Кузиева Наргиза Рамазоновна,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот:“Ўзбекинвест” экспорт-импорт акциядорликжамиятисуғуртакомпанияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртасини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамғариб бориладиган (узоқ муддатли) ҳаёт суғуртаси бўйича солиқ имтиёзларининг қисқартирилиши шароитида, суғурталанувчиларнинг мазкур суғурта турига нисбатан манфаатдорлигини ошириш мақсадида, уларга  суғурта суммаси доирасида заём бериш таклифи ишлаб чиқилган;
фуқаролар ҳаётининг ёш жиҳатидан турли босқичлари ҳамда муҳим воқеа ва ҳодисаларга мўлжалланган суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш орқали  жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртасига бўлган талабни ошириш таклифи асосланган;
жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртаси билан боғлиқ таваккалчиликларнинг ички ва ташқи омилларини инобатга олинган ҳолда уларнинг компонентлари белгиланиб, “риск массаси” кўрсаткичи орқали баҳолаш таклиф этилган;
кам таъминланган ҳамда чекка ҳудудлардаги аҳоли қатламлари учун ҳаёт микросуғуртаси бизнес-моделини қўллаш  тавсия этилган ва бунда кам таъминланган оилалар учун ушбу моделни давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил этиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳаёт суғурта компанияларида жамғариб бориладиган ҳаёт суғурта маҳсулотларга бўлган талабни ошириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамғариб бориладиган (узоқ муддатли) ҳаёт суғуртаси бўйича солиқ имтиёзларининг қисқартирилиши шароитида, суғурталанувчиларнинг мазкур суғурта турига нисбатан манфаатдорлигини ошириш мақсадида, уларга  суғурта суммаси доирасида заём бериш таклифи“ALSKOM-VITA”суғурта компаниясининг 2019 йил 5 июлдаги 02-п сонли буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган(“ALSKOM-VITA” суғурта компаниясининг 2020 йил 22 майдаги 31/1-сон маълумотномаси).Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида суғурта компаниясида 2020 йил январь-февраль ойларида 47 та суғурта шартномаси тузиш ва 668,6 млн.сўм суғурта мукофоти келиб тушишига эришилган;
фуқаролар ҳаётининг ёш жиҳатидан турли босқичлари ҳамда муҳим воқеа ва ҳодисаларга мўлжалланган суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, “ALSKOM-VITA”суғурта компаниясининг 2019 йил 5 июлдаги 02-п сонли буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган(“ALSKOM-VITA” суғурта компаниясининг 2020 йил 22 майдаги 31/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида суғурта компанияси томонидан2019 йилда 57 та суғурта шартномаси тузилиб, 80,5 млн.сўм суғурта мукофоти тушуми таъминланган бўлса, 2020 йилнинг 1-чорагида 51 та суғурта шартномаси тузилиб, 261,03 млн. сўм миқдорида суғурта мукофоти тушуми таъминланишига эришилган;
жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртаси билан боғлиқ рискларни ички ва ташқи омиллар инобатга олинган ҳолда компонетлари белгиланиб, “риск массаси” кўрсаткичи орқали комплекс баҳолаш усули “ALSKOM-VITA”суғурта компаниясининг 2019 йил 5 июлдаги 02-п сонли буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган(“ALSKOM-VITA” суғурта компаниясининг 2020 йил 22 майдаги 31/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалда қўллаш натижасида суғурта компанияси 2019 йилда тузилган суғурта шартномаларининг зарарлилик даражаси режадагига нисбатан ўртача 10 фоизга камайишига эришилган;
кам таъминланган ҳамда чекка ҳудудлардаги аҳоли қатламлари учун ҳаёт микросуғуртаси бизнес-моделини қўллаш, бунда кам таъминланган оилалар учун ушбу моделни давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил этиш таклифи“ALSKOM-VITA”суғурта компаниясининг 2019 йил 5 июлдаги 02-п сонли буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган(“ALSKOM-VITA” суғурта компаниясининг 2020 йил 22 майдаги 31/1-сон маълумотномаси).Мазкур таклиф амалда қўлланилиши натижасида суғурта компаниясининг 2019 йил 7 ойлик фаолияти давомида 62 та суғурта шартномаси тузилиб, ушбу шартномалар орқаликомпанияга келиб тушган суғурта тушумлариҳажми 551,4 млрд. сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish