Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Илхом Пулатовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Карьерларда кон транспорт ускуналари ишончлилигини ошириш ва техник хизмат кўрсатишни ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/T240.
Илмий маслаҳатчи: Атакулов Лазизжон Нематович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги DSc.17/30.12.2019.T.06.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Галкин Владимир Иванович, техника фанлари доктори, профессор; Кольга Анатолий Дмитриевич, техника фанлари доктори, профессор; Тошов Жавохир Бўриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кон машиналари самарадорлигини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш ва ишончлилигини ошириш учун карьерларнинг кон-транспорт ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кон ускуналари подшипник таянч тугунларидаги радиал тирқиш ўлчами ўзгариши уларнинг узоқ муддатлилик ва тебраниш параметри қийматларига боғлиқлиги исботланган;
кон машиналарининг техник ҳолатини тебраниш параметрлари бўйича баҳолаш модели ва усули ишлаб чиқилган;
кон ускуналарида анъанавий усуллар билан эришиб бўлмайдиган нуқсонларни аниқлаш ёрдамида тебраниш диагностикаси маълумотларини таҳлил қилиш услуби ишлаб чиқилган;
махсус аппарат ва дастурий таъминот ёрдамида вибрацион сигнал параметрлари спектрини таҳлил қилишга асосланган спектрларни янада қайта ишлаш имконини берувчи кон машиналарининг вибрацион мониторинги тизими ишлаб чиқилган;
тебраниш сигналларининг спектрал характеристикаларини ўлчаш орқали кон машиналарининг умумлаштирилган тебраниш кўрсаткичларини динамик сифатини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
тебраниш диагностикаси таҳлили асосида кон-транспорт ускуналарини таъмирлаш муддатларини оптимал режалаштириш усуллари тўплами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Карьерларда кон транспорт ускуналари ишончлилигини ошириш ва техник хизмат кўрсатишни ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кон машиналарини ўрнатиш ва таъмирлаш сифатини назорат қилиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 17 февралдаги 02-06-07/2062-сон маълумотномаси). Натижада, кон ускуналари заҳирасини 12–14% кўпайтириш, унинг ишончлилиги ва муаммосиз ишлашини таъминлаш имконини берган;
кон ускуналари таянч тугунлари техник ҳолатини вибромониторинг учун вибрацион ўлчовларни бажариш усуллари ««Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 16 октябрдаги 02-06-07/10873-сон маълумотномаси). Натижада, кон ускуналари таянч тугунларининг ҳолати башорат қилиш, ресурсини 12–15%га ошириш ва унинг тўхтовсиз ва ҳалокатсиз ишлашини таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish