Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Рустам Умархановичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Уюрмали қувурларни қўллаб бурғилаш ускуналарини энергия самарадор эксплуатациясининг илмий асосларини ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари, 04.00.15 – Геологик разведка ишлари технологияси ва техникаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Т369.
Илмий маслаҳатчилар: Меркулов Михаил Васильевич, техника фанлари доктори, профессор; Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги DSc.17/30.12.2019.T.06.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Столповских Иван Никитович, техника фанлари доктори, профессор; Нескоромных Вячеслав Васильевич, техника фанлари доктори, профессор; Шакиров Анвар Адилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жинс парчаловчи асбобларнинг ишлашдаги ҳарорат тартибларини такомиллаштириш ва компрессор ускуналарининг самарадорлигини ошириш асосида скважиналарни ҳаво ёрдамида бурғилашнинг самарали энергетик мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совутилган ҳаво ҳароратини компрессор ҳосил қиладиган турли босимларда ҳисоблаш имконини берадиган, экспериментал маълумотларнинг таҳлили асосида уюрмали совутгични совуқ ҳаво оқими ҳароратининг катталиги ҳаво босимига аналитик боғлиқлиги аниқланган; 
ҳаво босимига боғлиқ ҳолда скважинани ҳар қандай нуқтасида ҳароратни башорат қилиш ва аниқлаш имконини берадиган, уюрмали қувурни қўллаб скважинани математик модели ишлаб чиқилган;
компрессор юритмасининг иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш қурилмасини қўллаганда, ички ёнув двигателининг тутун газлари қувурида эжекцияли соплони қўллаш ёнилғи сарфини камайтириш имконини бериши ва ёнилғи сарфининг қиймати двигателга бериладиган юкламага қараб ўзгариши аниқланган;
компрессорнинг энергия йўқотилишларини камайтириш ва фойдали иш коэффициентини ошириш имконини берадиган, компрессор ички ёнув двигатели иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш ускунасининг конструкцияси ишлаб чиқилган; 
скважина тубида тозаловчи ҳаво оқими ҳароратини аниқлашни имконини берувчи, уюрмали қувурли бурғилаш снарядидан чиқувчи совутувчи ҳаво оқими температурасининг компрессор ҳосил қиладиган ҳаво босими ва сарфига боғлиқлиги аниқланган;
анъанавий бурғилаш снарядини ва уюрмали совутгичли бурғилаш снарядини қўллаганда турли ўқли босимларда скважина тубидаги ҳароратнинг ўзгариши айланишлар сонига эмпирик боғлиқлиги аниқланган;
скважина тубида ҳароратни пасайтириш эвазига, бурғилашнинг механик тезлигини ошириш имконини берувчи уюрмали совуткичли бурғилаш снарядининг конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Уюрмали қувурларни қўллаб бурғилаш ускуналарини энергия самарадор эксплуатациясини илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бурғилаш ускунаси компрессорининг ички ёнув двигатели иссиқлигини утилизация қилиш қурилмаси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Геология қидируви экспедициясининг Марказий геологик қидирув партиясида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 19 августдаги 02-06-07/8762-сон маълумотномаси). Натижада, атроф муҳитга иссиқлик йўқотилишининг камайиш ва бурғилаш ускунасининг компрессори самарадорлигини ортиш имконини берган;
уюрмали совутгичли бурғилаш снарядининг янги конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Геология қидируви экспедициясининг Марказий геологик қидирув партиясида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 19 августдаги 02-06-07/8762-сон маълумотномаси). Натижада, скважина тубида қулай ҳарорат шароитларини яратиш ва бурғилашнинг механик тезлигини ошириш имконини берган;
уюрмали қувур «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Геология қидируви экспедициясининг Марказий геологик қидирув партиясида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 19 августдаги 02-06-07/8762-сон маълумотномаси). Натижада, компрессорнинг ички ёнув двигатели ёқилғи сарфини 10% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish