Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошев Шерзод Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генераторларнинг носимметрик қисқа туташиш режимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш», 05.05.02 –Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т276.
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: КамоловТулаган Сирожиддинович техника фанлари доктори, профессор; АриповНазиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генератор носимметрик қисқа туташув (бир фаза, икки фаза, икки фаза нол) режимларидаги токлари, очиқ фазадаги ўта кучланишларини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генераторнинг дифференциал тенгламалари асосида носимметрик қисқа туташув режимларининг математик модели ишлаб чиқилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генераторнинг носимметрик қисқа туташув токлари ва очиқ фазадаги ўта кучланишларни ҳисоблаш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генератор носимметрик қисқа туташув режимларининг имитацион модели ишлаб чиқилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генераторнинг носимметрик қисқа туташув режимларини тадқиқ қилиш тажриба модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иссиқлик алмашинув қурилмаларининг қувурларида локал турбулизаторларни ўрнатиш ҳамда энергия тежамкор иссиқлик алмашинув қурилмасини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генератор “Сирдарё” ИЭСда жорий этилган (“Ўзбекэнерго” АЖнинг 2018 йил 15 октябрдаги РМ-01-21/5509-сон маълумотномаси). Натижада, 26 499 350 сўм иқтисодий самарадорликни олиш имконини берган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генератор “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади”да жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2019 йил 26 июндаги 04-05/1539-сон маълумотномаси). Натижада, 127 611 000 сўм иқтисодий самарадорликни олиш имконини берган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон генераторнинг носимметрик қисқа туташув режимларини хисоблаш усули “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади”да жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2019 йил 26 июндаги 04-05/1539-сон маълумотномаси). Натижада, 31 902 750 сўм иқтисодий самарадорликни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish