Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиева Феруза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мутахассис тайёрлаш жараёнида узвийлик ва узлуксизликни таъминлашнинг методик асослари (Озиқ-овқат технологияси йўналиши мисолида)”,13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped523.
Илмий раҳбар: Қурбанов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамова Шахноза Аброровна,педагогика фанлари доктори,профессор.
Етакчиташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз касбий таълим тизимида бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришда умумкасбий, ихтисослик ва махсус фанлар узвийлигини таъминлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз касбий таълим тизимида узвийликни таъминлашнинг ташкилий функционал компонентлари (мотивацион, мазмуний, ўқув-жараёний) ва касбий компетенциялари (умумий компетенциялар, технологик компетенциялар) мазмуни кластерли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси умумкасбий, ихтисослик ва махсус фанлар узвийлигини таъминлаш орқали (таълимий, интегратив) белгилаш ва методик ишланмалар (Cooperations, Level training, Project, Cluster)  яратиш асосида такомиллаштирилган; 
узлуксиз касбий таълим (Horizontal, Vertical) тизимида узвийликни таъминлашнинг дидактик таъминоти мутахассислар касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари (ташкилий-бошқарув, психологик-педагогик, ахборот-методик)ни аниқлаштириш орқали оптималлаштирилган;
“Коллеж-ОТМ” тизимида умумкасбий ва ихтисослик фанлараро узвийликни таъминлаш орқали касбий тайёргарликни баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив) махсус курс дастурини ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мутахассис тайёрлаш жараёнида узвийлик ва узлуксизликни таъминлашнинг методик асосларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
касб-ҳунар таълим мазмунида узвийликни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш орқали “Коллеж-ОТМ” тизимида таълим узлуксизлиги ва узвийлигини таъминловчи вертикал интеграция турларини тизимлаштиришга доир тавсиялардан таълимда узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга оид ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 89-03-2190-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар “Коллеж-ОТМ” тизимида ўқитишнинг узвийлигини таъминлашга хизмат қилган;
“Коллеж-ОТМ” тизимида умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш узвийлигини таъминлашга қаратилган назарий билим ҳамда амалий малакалар мазмунини такомиллаштириш методикаси асосидатайёрланган “Профессионал ва олий таълим тизимида касбий билимлар узвийлигини таъминлашнинг методик асослари”  ва “Таълим тизимида халқаро тажрибалар” услубий таъминот асосида олинган натижалар AIF-2/20 рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 89-03-2190-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак касб таълими ўқитувчисининг эҳтиёжлари асосида таълим жараёнини илмий асосда ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштириш имкони кенгайган.
“Коллеж-ОТМ” тизимида мутахассислар тайёрлаш жараёнида узвийлик ва узлуксизликни таъминлашда фанлараро алоқадорликни таъминлашга оид усуллар ва тавсиялар касб-ҳунар коллежининг “Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича)” йўналишининг “Ёғ-мой маҳсулотларини қуйиш ва қадоқлаш технологияси”  ҳамда олий таълим муассасаси “Озиқ-овқатлар технологияси” йўналишининг “Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш технологияси” ўқув фанлари мисолида узвийликни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган методик таъминотини мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 89-03-2190-сон маълумотномаси). Ушбу махсус курс “Коллеж-ОТМ” тизимида узлуксизлик ва узвийликни  таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish