Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Акмалжон Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий саноат чиқиндиларидан фойдаланиб кўмирли брикетлар олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1903. 
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Саидахмедов Элёрбек Эгамбердиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий саноат чиқиндиларидан фойдаланиб кўмирли брикетлар олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боғловчи моддалар танланиб, маҳаллий Ангрен, Бойсун, Шаргун конларидан қазиб олинган кўмир майда бўлаклари хусусиятларининг брикетлашга таъсири аниқланган;
мева чиқиндилари ва боғловчи моддалардан фойдаланиб олинган брикетнинг ғоваклилигини ошириши исботланган;
маҳаллий кўмир майда бўлакларига мева данак пўчоғи ва турли бириктирувчи қўшимчалар қўшиш билан юқори ғовакли брикетланган кўмир олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
такомиллаштирилган қурилмада ёнувчи хоссага эга бўлган мева данаги чиқиндисини қўшиш ва танлаган бириктирувчидан фойдаланган ҳолда юқори ғовакли брикетланган кўмир олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори ғовакли кўмир брикетлари олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
боғловчи модда сифатида спирт заводи чиқиндиси буғдой ва арпа бардаси қўшиб кўмир брикет олиш технологияси «CLEAN MARKER» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 9 октябрдаги 04-04/1-649-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий саноат чиқиндиларини утилизация қилиш орқали атроф-муҳит экологиясини яхшилаш имконини берган;
маҳаллий Ангрен кўмирлари майда бўлаклари ёрдамида брикет олиш технологияси «Экотиббиёт»ХКда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 9 октябрдаги 04-04/1-649-сон маълумотномаси). Натижада, яроқсиз бўлган кўмир майда бўлакларига маҳаллий саноат чиқиндилари ёрдамида брикет олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish