Sayt test rejimida ishlamoqda

Торениязова Лалахан Елмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида экологик омиллар ўзгаришининг ҳашаротлар ривожига таъсирини аниқлаш ва фойдаланишнинг илмий асослари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B125.
Илмий раҳбар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Матжанова Холида Казакбaевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида экологик омиллар ўзгаришининг ҳашаротлар (энтомокарифаглар) ривожланишига таъсирини аниқлаш ва фойдаланишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон шароитида биоценоздаги ҳашаротлар турларининг ривожланиш биоэкологиясига салбий ва ижобий таъсирини кўрсатувчи экологик омиллар элементларининг ўзгариш динамикаси аниқланган;
агробиоценоздаги биохилма-хилликнинг ўзгаришида абиотик, биотик, антропоген омилларнинг ҳиссаси аниқланган;
қишлоқ хўжалик экинлари далаларида мавжуд энтомоакарифагларнинг турғунлиги ва барқарорлигини кузатиш натижалари асосланган;
қишлоқ хўжалик экинлари далаларида ҳашаротларнинг «зараркунандаларга қарши уйғунлашган кураш тизими»даги экологик омиллар таъсирининг самараси ўлароқ юзага келган янги яшаш шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон шароитида экологик омиллар ўзгаришининг ҳашаротлар ривожланишига таъсирини ўрганиш ва улардан фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалик экинлари далаларида ҳашарот турлари экологик мониторинг чора-тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 20 январдаги 01/18-1-136-сон маълумотномаси). Натижада, ҳашаротлар ривожланишининг биоэкологик хусусиятларини башорат қилиш мақсадида экологик омиллар кўрсаткичларидан фойдаланиш имконини берган.
қишлоқ хўжалик экинларининг асосий зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий кураш тадбирларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 01/06-3625-сон маълумотномаси). Натижада, салбий экологик омилларни бартараф қилиш бўйича илмий тадқиқотлар асосида қабул қилинган қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши «уйғунлашган кураш тизими» тадбирларининг самарадорлигига эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish