Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Раъно Зариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек болалар адабиётида фольклор жанрлари стилизацияси (насрий эртак ва топишмоқ мисолида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1107.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Сариев Санъат Матчонбоевич, филология фанлари доктори; Раҳматулла Баракаев, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек адабиётида ёзма насрий эртаклар ва топишмоқларнинг жанрий хусусиятлари, уларни стилизация қилишда поэтик тамойиллар, ижодкорларнинг шаклий-услубий изланишларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари, фольклордаги шундай жанрлар билан генетик алоқадорлиги, ифода услуби ўхшаш, аммо мазмуни, образ ва мотивларидаги поэтик янгиланишлардан келиб чиққан шаклий фарқли жиҳатлар, этнопедагогик моҳиятининг сақланиши исботланган; 
ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг яратилишига сабаб бўлган замон ва давр воқеликлари, инсонлар маънавий эҳтиёжи сингари ижтимоий-психологик омиллар, уларнинг мавзу мундарижаси, эртак-қисса, эртак-ривоят, эртак-топишмоқ, эртак-достон, эртак-драма каби шаклий типларига кўра шеърий, насрий, драматик адабий эртаклар турлари, шеър-топишмоқ ёки топишмоқ шеърларнинг фарқи аниқланган;
насрий адабий стилизацион эртаклар сюжет таркибида, шунингдек, ёзма топишмоқларда учрайдиган анъанавий мотивлар, образларнинг янгича кўринишдаги поэтик ва услубий талқинлари, миллийлик, халқчиллик, ғоявий таъсирчанликни ошириш билан боғлиқ бадиий-эстетик вазифалари асосланган;
ўзбек болалар адабиётида эртак ва топишмоқ стилизациясига эришиш учун бу фольклор жанрларига хос анъанавий шакл ва ифода услубини, деталь ёки эпизоднинг халқона руҳини айнан ёки қисман сақлашдан иборат бадиий-эстетик принциплар, бунда поэтик жанр, мазмун, образ, мотив янгиланиши билан боғлиқ ижодкор маҳоратига алоқадор шакл ва сўз танлаш, асарга сарлавҳа бериш, анъанавий мотив ва образларни давр руҳига ҳамоҳанг кўринишда қўллаш каби белгилар очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек болалар адабиётида фольклор жанрлари стилизациясини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг яратилишига сабаб бўлган ижтимоий-психологик омиллар билан боғлиқ илмий натижалар ҳақидаги хулосалардан Бухоро давлат университетининг Ф-1-06 «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3184-сон маълумотномаси). Натижада ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг яратилишига сабаб бўлган ижтимоий-психологик омиллар очиб берилиши ҳамда уларнинг мавзу мундарижаси, шаклий типларига кўра турлари аниқланишига хизмат қилган;
ўзбек мифологиясида ҳозирги давр болалар адабиётида яратилаётган насрий адабий стилизацион эртаклар сюжет таркибида, шунингдек, ёзма топишмоқларда учрайдиган анъанавий мотивлар, янгича кўринишдаги талқинлари ҳақидаги хулосалардан Навоий давлат педагогика институтининг Ф1-ХТ-19919 – «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳада (2012-2016 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3184-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мифологиясининг айрим белгилари ўзбек болалар адабиётида эртак, топишмоқ каби фольклор жанрларини стилизациялашнинг бадиий-эстетик принциплари, бунда поэтик жанр, мазмун, образ, мотив янгиланиши билан боғлиқ ижодкор маҳорати белгиларини аниқлаш имконини берган;
ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари каби илмий қарашлардан  Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида «Ассалом, Бухоро!», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларининг 2020 йил март ва апрель сонидаги сценарийсини тайёрлашда  фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокампаниясининг 2020 йил 21 августдаги 1/203-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, ёзма насрий эртак ва топишмоқларнинг бадиий-композицион, лингвопоэтик, услубий-вазифавий хусусиятлари, фольклордаги шундай жанрлар билан генетик алоқадорлиги, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, этнопедагогик моҳиятининг сақланиши бўйича илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish