Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Бахтиёр Эгамқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда медиатаълимнинг ўрни», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ss126.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Ильясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.  
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга самарали таъсир этувчи медиатаълимнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот оқимига бой ҳозирги даврда сиёсий жараёнлар фуқаролар тамонидан эркин қабул қилиниб, онгли таҳлил қилиниши  асосида уларнинг монупулятив таъсирини, қўллаш механизмларини, сиёсий манфаатларини ва оқибатларини селекциялаштириш (соғлом англаш, ғояни саралаш) жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллар эканлиги илмий асосланган;
сиёсий хавфсизлиги таъминланган ва барқарор тараққий этаётган мамлакатларнинг самарали тажрибалари ва эмпирик таҳлиллардан келиб чикиб республикамизда медиатаълимни жорий килиш, таълим-тарбия тизимини интеграциялаштириш ва унга фуқаролик жамияти институтларини ҳам жалб этган ҳолда узлуксиз  комплекс ёндашувни шакллантириш лозимлиги сиёсий идентификация нуқтаи назаридан очиб берилган;
жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда медиатизимнинг сиёсий коммуникация ва сиёсий технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, шу билан бирга унинг жамият ҳаётини беқарорлаштиришга йўналтирилган турли хавф-хатарларни аниқлашнинг on-line ва off-line мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш, мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив, форумлар, сиёсий платформа, интеллектуал карта, веб-квест каби сиёсий индикаторлари мавжудлиги асосланган; 
Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онги ва маданиятига медиа тармоқларнинг таъсирини аниқлаш мақсадида, доимий равишда ижтимоий-сиёсий жараёнларни тизимли таҳлил қилиб бориш ҳамда давлат сиёсатининг концептуал мазмуни ва стратегик йўналишларидан келиб чиқиб, сиёсий ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида медиатаълимнинг интеллектуал, инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ижтимоий зарурат эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга самарали таъсир этувчи медиатаълимнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришга оид ишлаб чиқилган амалий таклиф ва оилинган илмий натижалари асосида:
ахборот оқимига бой ҳозирги даврда сиёсий жараёнлар фуқаролар тамонидан эркин қабул қилиниб, онгли таҳлил қилиниши асосида уларнинг монупулятив таъсирини, қўллаш механизмларини, сиёсий манфаатларини ва оқибатларини селекциялаштириш (соғлом англаш, ғояни саралаш) жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллар эканлигига доир илмий хулосалардан  Республика Маънавият ва маърифат марказида “Фазилатли авлод” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02/07-1564-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар Марказ томонидан тайёрланган ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан бойишига ҳамда ёшларни тарбиялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
сиёсий хавфсизлиги таъминланган ва барқарор тараққий этаётган мамлакатларнинг самарали тажрибалари ва эмпирик таҳлиллардан келиб чиқиб, республикамизда медиатаълимни жорий килиш, таълим-тарбия тизимини интеграциялаштириш ва унга фуқаролик жамияти институтларини ҳам жалб этган ҳолда узлуксиз  комплекс ёндашувни шакллантириш лозимлиги сиёсий идентификация нуқтаи назаридан очиб берилганлигига оид илмий асосланган хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Бахтли бола маънавияти” ва “Ёш ота-она китоби” номли ўқув қўлланмаларини тайёрлашда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02/07-1564-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар ўқув қўлланмаларнинг назарий жиҳатдан такомиллашувига катта ҳисса қўшган;
жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда медиатизимнинг сиёсий коммуникация ва сиёсий технологиялари имкониятларидан  самарали фойдаланиш, шу билан бирга унинг жамиятда ҳаётини беқарорлаштиришга йўналтирилган турли хавф-хатарларни аниқлашнинг on-line ва off-line мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш, мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив, форумлар, сиёсий платформа, интеллектуал карта, веб-квест каби сиёсий индикаторлари мавжудлиги бўйича илмий асосланган хулосалардан Республика “Электрон ҳукумат маркази”да “Фуқаролик жамияти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика “Электрон ҳукумат марказининг 2020 йил 1 июндаги 1104/15-01-сон маълумотномаси). Натижада, Марказда ушбу ўқув қўлланмадаги маъруза матнларида глобал ахборот жамияти шароитида аҳолининг ахборотлардан фойдаланиш, тушуниш, инсон психикасига таъсир қилинишини англашга ўргатишга муносиб ҳисса қўшган;
Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онги ва маданиятига медиа тармоқларнинг таъсирини аниқлаш мақсадида, доимий равишда ижтимоий-сиёсий жараёнларни тизимли таҳлил қилиб бориш ҳамда давлат сиёсатининг концептуал мазмуни ва стратегик йўналишларидан келиб чиқиб, сиёсий ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида медиатаълимнинг интеллектуал, инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ижтимоий зарурат эканлигига доир илмий хулосалардан  Республика “Электрон ҳукумат маркази” томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш механизмлари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика “Электрон ҳукумат марказининг 2020 йил 1 июндаги 1104/15-01-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар ўқув қўлланмадаги жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда медиатаълимнинг интеллектуал ва инновацион имкониятларидан фойдаланиш ҳамда маънавий-ахлоқий тарбия жараёнларида ўқувчи-ёшлар маънавияти ва маданиятини медиа воситалари асосида уларда ахборот маданиятини шакллантиришга доир қисмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish