Sayt test rejimida ishlamoqda

Агабаев Шараф Курбанбай ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув  жараёнида ёшлар сиёсий толерантлиги – жамият барқарорлигининг муҳим омили сифатида», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Siyos21.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар:  Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлар доктори (DSc); Назаров Алишер Нариманович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятимизда ёшлар сиёсий толерантлиги шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда янгиланаётган Ўзбекистонда толерантлик ижтимоий-сиёсий феномени ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, самарали ижтимоий алоқалар каби омилларга таянадиган сиёсий толерантлик феномени мамлакатда сиёсий барқарорлик ва маънавий қадриятларни мустаҳкамловчи муҳим индикатор эканлиги асосланган;
мамлакатимизда ёшлар сиёсий толерантлигини ривожлантириш борасида фаолият олиб борувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги (давлат+Ёшлар агентлиги, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+нодавлат ташкилотлар каби кўринишларда) ижтимоий шерикчиликка асосланиши лозимлиги  очиб берилган;
толерантлик маданиятини шакллантириш ёшларнинг бузғунчи ғоялар, «оммавий маданият» ва криминогенлашувининг олдини олувчи феномениал ҳодиса сифатида эътироф этилиб, жамият тараққиётида когнитив асос бўлиб хизмат қилиши илмий асосланган;
сиёсий ижтимоийлашувнинг генезиси ва намоён бўлиш хусусиятлари аниқлаштирилган ҳамда ёшларда сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, манфаатдорлик каби хусусиятлар мониторингини олиб бориш  мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий ҳаётимизни модернизация ва ислоҳ қилишда толерантлик омили, ёшларда фаол фуқаролик позицияси ва маънавий-ахлоқий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, самарали ижтимоий алоқалар каби омилларга таянадиган сиёсий толерантлик феномени мамлакатда сиёсий барқарорлик ва маънавий қадриятларни мустаҳкамловчи муҳим индикатор эканлиги, шунингдек, толерантлик маданиятини шакллантириш ёшларнинг маънавиятсизлиги, «оммавий маданият» ва бошқа турдаги бузғунчи ғояларнинг олдини олишдаги ролига доир илмий хулосалардан умумий ўрта таълим мактаблари 8-синфи учун яратилган “Тарбия” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/11-01/5-1298-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар марказ томонидан тайёрланган дарсликнинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган; 
мамлакатимизда ёшлар сиёсий толерантлигини ривожлантириш борасида фаолият олиб борувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги (давлат+Ёшлар агентлиги, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+нодавлат ташкилотлар каби кўринишларда) ижтимоий шерикчиликка асосланиши лозимлигига оид хулосалардан бакалавриат барча таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғи асосида нашр этилган “Фуқаролик жамияти”  номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 февралдаги 644-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган хулоса ва тавсиялардан мазкур ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланиш унинг назарий асосларининг кучайишига катта ҳисса қўшган;
толерантлик маданиятини шакллантириш ёшларнинг бузғунчи ғоялар, «оммавий маданият» ва криминогенлашувининг олдини олувчи феномен сифатида эътироф этилиб, жамият тараққиётида когнитив асос бўлиб хизмат қилишига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғи асосида нашр этилган “Фуқаролик жамияти” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 февралдаги 644-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар ушбу ўқув қўлланмани назарий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган; 
сиёсий ижтимоийлашувнинг генезиси ва намоён бўлиш хусусиятлари аниқлаштирилган ҳамда ёшларда сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, манфаатдорлик каби хусусиятлар мониторингини олиб бориш мезонларига оид таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари 8-синфи учун яратилган “Тарбия” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган ҳамда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/11-01/5-1298-сон маълумотномаси., Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг 2020 йил 18 мартдаги 3-235-сон маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар ҳамда таклиф ва тавсияларнинг ушбу дарсликка киритилиши унинг назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал бўлишига  ҳизмат қилган, Партия томонидан амалга оширилган «Меҳр улашайлик», «Менинг биринчи сайловим» ва «Ёшларга қўмак» номли лойиҳаларнинг самарали ижросига катта ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish