Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарифов Шуҳрат Саидаҳмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ресурслар самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt560.
Илмий раҳбар: Қуролов Қобил Қулманович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш  шароитида маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ресурслар самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат унумдорлигининг ўсишини мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, жумладан, малакали меҳнатни рағбатлантириш, унга қўйиладиган талабни истиқбол талаблари асосида узлуксиз такомиллаштириш, имтиёзларни энг мақбул тарзда ташкил этиш кабилар асосида ошириш асослаб берилган;
маиший хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлигини ёшларни касбга йўналтириш, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш тизимларининг уйғунлигини таъминлаш асосланган;
маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат ресурслари бандлигини таъминлашга таъсир этувчи макро, мезо ва микродаражалардаги маъмурий, институционал, иқтисодий, ижтимоий ва демографик омиллар гуруҳи бўйича таснифи ишлаб чиқилган;
минтақада маиший xизматларга бўлган аҳоли эҳтиёжини шакллантириш, ривожлантириш асосида хизмат турларини кенгайтириш ва соҳада меҳнат ресурслари бандлиги даражасини оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ресурслар самарадоригини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат унумдорлигининг ўсишини мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, жумладан, малакали меҳнатни рағбатлантириш, унга қўйиладиган талабни истиқбол талаблари асосида узлуксиз такомиллаштириш, имтиёзларни энг мақбул тарзда ташкил этиш кабилар асосида ошириш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудий ривож-ланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 4 мартдаги 01/00-02/08-2501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маиший хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлиги ва минтақаларда бандлик даражасини ошириш имконини берган;
маиший хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлигини ёшларни касбга йўналтириш, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш тизимларининг уйғунлиги асосида таъминлаш бўйича тавсиялар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 4-мартдаги 01/00-02/08-2501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маиший хизмат кўрсатиш соҳасида бандлик даражасини оширган ҳолда кадрлар салоҳияти ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш имконини берган;
маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат ресурслари бандлигини таъминлашга таъсир этувчи макро, мезо ва микродаражалардаги маъмурий, институционал, иқтисодий, ижтимоий ва демографик омиллар гуруҳи бўйича таснифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бандлик дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 4-мартдаги 01/00-02/08-2501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини яратиш ва иш билан бандлик дастурларини бажариш самарадорлигини 1,2 мартага ошириш имконини берган; 
минтақада маиший xизматларга бўлган аҳоли эҳтиёжини шакллантириш, ривожлантириш асосида хизмат турларини кенгайтириш ва соҳада меҳнат ресурслари бандлиги даражасини ошириш бўйича таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида, жумладан, аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 4-мартдаги 01/00-02/08-2501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақаларда маиший хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатиш ҳажмини муайян даражада ошириш негизида иш билан бандлик ҳудудий дастурларининг асосланган даражасини ортишига имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish