Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакиров Бахтияр Махмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Насос станцияларининг ўзгарувчан поғонали сув узатишида оқим тақсимланишини мақбуллаштирувчи аванкамеранинг назарий ва амалий ҳисоблаш усуллари», 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Т211.
Илмий маслаҳатчи: Мамажонов Махмуджон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор; Жонқобилов Улугмурад Умбарович, техника фанлари доктори, доцент; Эргашев Рустам Рахимович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади насос станциясининг  аванкамерасида оқимни текис тақсимланишини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ҳисобига насос станцияларнинг эксплуатацион самарадорлигини ошириш, рационал ишлаш режимини аниқлаш бўйича илмий асосланган усулларни ва аванкамерада оқимни тақсимланишини гидравлик шароитини яхшилаш бўйича конструктив тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аванкамерада сув оқимини текис тақсимланишини таъминлаш бўйича назарий ва амалий такомиллаштирилган ҳисоблаш усули Сен-Венан тенгламаси асосида ишлаб чиқилган;
сув оқимини аванкамерада бир текис тақсимланишини ва сув қабул қилиш бўлинмаларига оқимни қулай оқиб келиш шароитини инобатга олиб полигонал кўндаланг кесимли аванкамера конструкцияси ишлаб чиқилган;
аванкамера ва сув қабул қилиш бўлинмасидаги чўкиндиларни лойқаланишини ҳисобга олган холда, насос станциянинг сув олиш иншоотидаги лойқа ювувчи мосламани гидравлик ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
аванкамера ва сув қабул қилиш бўлинмасидаги чўкиндиларни лойқаланишини ҳисобга олган холда, сув олиш иншоотидаги лойқа ювувчи мосламани ишлаш вақтини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
насос станцияни сув қабул қилиш бўлинмасини ва насоснинг сўриш қувурини кириш диаметрини оптимал ўлчамларини аниқлаш усули оқимни киришдаги минимал гидравлик босим исрофларини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Насос станциянинг сув олиш иншоотида оқимни текис тақсимланишини гидравлик ҳисоблаш усулини такомиллаштириш асосида:
полигонал кўндаланг кесимли аванкамерани такомиллаштирилган конструкцияси, оқимни текис тақсимланишини таъминлайдиган Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “SUVLOYIНA” лойиҳалаштириш институти Фарғона вилоятида давлат унитар ташкилотида лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 03/25-4361-сон маълумотномаси). Натижада, чеккадаги насосларнинг сув узатишини ошириш имкони яратилган, ўртадаги насоснинг сув узатиш миқдорига нисбатан 94,5% эришилган;
суғориш насос станциянинг аванкамера ва сув қабул қилиш бўлинмасидаги лойқа ювувчи мосламани гидравлик ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Наманган вилояти насос станцияси ва энергетика бошқармасига қарашли “Уйчи” насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 03/25-4361-сон маълумотномаси). Натижада, чўкиндиларни ювилишига имкон яратилган ва сўриш қувурига оқимни кириш бурчагини ўзгариши ҳисобига, гидравлик қаршиликлар камайган, насоснинг сув узатиши 5-5,5 % ва фойдали иш коэффициенти 5,9 % ортишига эришилган;
насос станциянинг аванкамера ва сув қабул қилиш бўлинмасида лойқа ювувчи мосламани ишлаш вақтини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Андижон вилояти насос станцияси ва энергетика бошқармасига қарашли “Кўк-гумбаз” насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 03/25-4361-сон маълумотномаси). Натижада, меъёрий ишлаш режими таъминланганлиги натижасида ресурс тежамкорликни 2,3-4,5 % ортишига эришилган; 
насос станциянинг сув қабул қилиш бўлинмаларини  конструктив ўлчамларини ва насос агрегатининг сўриш қувурини кириш қисмини аниқлаш усули Андижон вилоятидаги “Андижон лойиҳа қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамиятида лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 03/25-4361-сон маълумотномаси). Натижада, сув олиш иншоотини гидравлик характеристикасини яхшилаш, қурилиш ва эксплуатация харажатларини камайтириш ва чеккадаги насосларнинг сув узатишини 2,8-3,3 % ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish