Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Эркин Абдихафизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий органоминерал компонентлар асосида технологик жиҳозлар учун полифункционал қопламалар хоссалари ва технологияси»,  05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси; 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т911.
Илмий раҳбарлар: Зиямухамедова Умида Алижоновна. техника фанлари доктори, 
профессор; Бозоров Отабек Нашвандович. техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.T.73.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:     Рискулов Алимжан, техника фанлари доктори, профессор; Рахманбердиев Гаппар,  техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефть ва нефть-газ маҳсулотларини йиғиш, ташиш ва сақлаш жиҳозларининг эксплуатацион ишончлилигини маҳаллий хомашё ва ресурслар асосида модификацияланган органоминерал материаллар ва улардан полифункционал гетерокомпозит полимер қопламаларни олиш ва мақсадли қўллаш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть ва нефть-газ маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва элтишда жиҳозларнинг эксплуатацион ишончлилигини яхшилашда ва уларни маҳаллий хомашёлар асосидаги самарали органоминерал материаллар ва полифункционая қопламалар билан қоплашга асосланган активацион-гелиотехнология усули яратилган;
минералларни механик фаоллаштириб модификациялашда физик-кимёвий ҳодисалар, мусбат ва манфий зарядланган заррачаларни ҳосил бўлиши ва уларни боғловичи-тўлдирувчи фазалараро хоссаларига таъсири аниқланган;
яратилган композициянинг технологик, ейилишга бардошли ва коррозияга бардошли хоссалари аниқланган;
органоминерал материаллар таркиби, улардан жиҳоз сиртларида коррозия ва ейилишдан ҳимояловчи полифункционал қопламалар олиш режимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий органоминерал компонентлар асосида технологик жиҳозлар учун полифункционал қопламалар хоссалари ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган органоминерал материаллар ва улар асосидаги коррозиягабардош полифункционал қопламаларни «GISSARNEFTEGAZ» ОАЖ ҚКсида  технологик жиҳози-газ конденсатини йиғиш резервуарлари ички сиртига жорий этилган («O’ZBEKNEFTEGAZ» АЖнинг 2020 йил 30 октябрдаги 05-17-5/113-сон маълумотномаси). Натижада, корхона технологик жиҳозининг эксплуатацион иш муддати коррозиядан сақлаш ҳисобига 35% ошириш имконини берган;
олинган органоминерал материаллар асосидаги ейилишга бардошли қопламалар «GISSARNEFTEGAZ» ОАЖ ҚКсининг нефтни йиғиш резервуарлари ички сиртига жорий этилган («O’ZBEKNEFTEGAZ» АЖнинг 2020 йил 30 октябрдаги 05-17-5/113-сон маълумотномаси). Натижада, корхона технологик жиҳозининг иш унумдорлиги 25% га ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish