Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Юсуф Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементлардан фойдаланиш орқали қуёшли иссиқлик таъминоти тизимларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш», 05.09.03 –Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/T91.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Узоқов Ғулом Норбоевич,техника фанлари доктори, профессор; Бобоев Собиржон Мурадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Ёркин Садыкович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементлардан фойдаланиш асосида самарадорлиги ва ишончлилиги юқори бўлган қуёш энергиясида ишловчи оддий иссиқлик таъминоти тизимларини яратиш ва лойиҳалашнинг назарий ва экспериментал асосларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементлардан фойдаланиш асосида қуёшли иссиқлик таъминоти тизимларида содир бўладиган ўз-ўзини тартибга солувчи иссиқлик ва гидродинамик жараёнларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишнинг муқобил усули ишлаб чиқилган;
гелиотизимлaридa ўзи-ўзини бошқариш эффектлари пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўз-ўзини тaртибгa сoлувчи фaoл элeмeнтлaрни ярaтишнинг илмий вa муҳaндислик aсoслaри ишлaб чиқилгaн; 
мувозанатсиз иссиқлик ва гидродинамик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда фaoл элeмeнтлaрда содир бўладиган бистабиллик вa бифуркaция шaртлaри aниқлaнгaн;
Вeнтури қувури шaклидaги ўз-ўзини тaртибгa сoлувчи фaoл элeмeнтгa эгa бўлгaн ўз-ўзини дренаж қиладигaн гелиоконтурининг гидрoдинaмик қoнуниятлари аниқланган;
перфорация қилинган сув тaқсимлaш вa сув қабул қилиш коллекторлари учун Aрxимeд кучлaрининг хaрaкaтини ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa ўз-ўзини тaртибгa сoлувчи фаол элементларнинг физикавий-мaтeмaтик мoдeли ишлaб чиқилгaн;
ўз-ўзини тaртибгa сoлувчи тeрмoсифoнли гeлиoкoнтур фаол элементининг геометрик ўлчамини қуёш радиацияси, ташқи муҳит ҳарорати, қуёш коллекторининг турига боғлиқлигини ифодаловчи физикавий-мaтeмaтик мoдeли ишлaб чиқилган;
ўз-ўзини тaртибгa сoлувчи фaoл элeмeнтлaр вa улaр aсoсидa қуёш иссиқлик тaъминoти тизимлaрини муҳaндислик ҳисоблаш усуллaри ишлaб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементларданфойдаланиш асосидаги қуёшли иссиқлик таъминоти тизимларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган ўз-ўзини дренаж қилувчи гелиоқурилмалар, стратификацияли аккумуляторлар ва термосифон гелиоконтурларнинг фаол элементларини лойиҳалаш учун меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва тавсиялар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 27 июлдаги 09-06/5892-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон иқлимий шароитида самарадорлиги 30% гача оширилган оддий ва 20% гача арзонлаштирилган гелиоқурилмаларни лойиҳалаш учун норматив базасини яратишга эришилган;
қуёшэнергиясида ишловчи иссиқ сув таъминоти қурилмалариучун янги энергия тежамкоречимларни лойиҳалаш бўйича Қўлланма яратилган (KMK2.04.16-2018 учун)(Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 27 июлдаги 09-06/5892-сон маълумотномаси). Натижада, амалда бажариладиган лойиҳаларнинг энергия самарадорлигини 30% гача оширишни таъминлашга имконини берган;
қуёш қурилмаси билан жиҳозланган бир хонадонли 6 хонали турар-жой биноси; гелиодуш; иссиқ сув тайёрлайдиган гелиогенераторлар, иссиқ сув тайёрлайдиганмодультурдаги автономқуёш қурилмаларнинг тажрибавий лойиҳалари ишлаб чиқилган ва қурилган (“ToshuyjoyLITI”АЖнинг 2019 йил 23 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, қуёш коллекторларинингумумий майдони 26 минг кв.м бўлган 1,5 мингдан ортиқ модулларни қуришга эришилган;
иссиқ сув тайёрлайдиган гелиогенератор, гелиодушлар ҳамда "Шахсий турар-жойбинолари учун мавсумий қуёшли иссиқ сув таъминоти тизимларнинг техник ечимлари"нингнамунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган (“ToshuyjoyLITI”АЖнинг 2019 йил 23 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, намунавий лойиҳаларни амалиётга жорий этишга имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish