Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Зафарбек Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарихий ёдгорликларда Anacanthotermes авлоди термит табақаларининг ривожланиши ва қиёсий таҳлили (Ичон қалъа музейи мисолида)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B195. 
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори; Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тарихий ёдгорликларда Аnacanthotermes авлоди термит табақаларининг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш ва уларга қарши замонавий кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Anacanthotermes авлоди термитларининг маданий меърос объектларида тарқалиш ва биноларни зарарлаш хусусиятлари аниқланган; 
Anacanthotermes авлоди термит табақаларининг функционал ривожланиши хусусиятлари очиб берилган; 
тарихий ёдгорликларда термитларнинг ташқи омиллар билан боғлиқ миграцияси асосланган;
Ичон қалъа тарихий ёдгорлигида термитлар сони ва грунт сувлари сатҳи ўртасидаги боғлиқлик қонунияти очиб берилган;
термитларга қарши янги кимёвий ҳамда биологик инсектицидлар таъсири самарадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тарихий ёдгорликларда Аnacanthotermes авлоди термит табақаларининг ривожланиши ва қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
термитлар тарқалган турар жой бинолари, тарихий обидалар ва бошқа иншооатларда патогенли ем-хўракларни жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган самарадор схема Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 8 августдаги 2/4/32-1742-сон маълумотномаси). Натижада, термитларнинг тарқалиш ва биноларни зарарлаши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва аҳоли ҳудудларини муҳофаза қилиш имконини берган.
хлорафос, фипронил ва янги Nortex каби кимёвий препаратлар асосида термитларга қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 сентябрдаги 4/1255-1939-сон маълумотномаси). Натижада, Nortex препарати билан биноларни термитлардан зарарсизлантириш 76,7% самарадорликка эришиш имконини берган;
Beaveria tenella замбуруғи ва Сассиқ коврак (Ferula assa-foetida) ўсимлиги пояси асосида ишлаб чиқилган такомиллашган биологик ем-хўрак “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 сентябрдаги 4/1255-1939-сон маълумотномаси). Натижада, термитларга қарши кимёвий профилактик чора-тадбирлар ўтказиш ишлари оширилмаганлиги сабабли маблағни иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish