Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиркулов Бердиёр Бабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳсулот (иш, хизмат)лар сифатини таъминлаш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08–“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1242.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлатбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳсулот сифатини таъминлаш харажатларини ҳисобга олиш усулларини такомиллаштириш бўйича назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулот сифатини таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар салмоғини таҳлил қилиш имкониятини яратишда харажатларни 6730 – “Сифатга алоқадор лаборатория ходимлари учун ҳисобланадиган иш ҳақи” ҳамда 6540 – “Сифатга алоқадор лаборатория ходимлари учун ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ижтимоий тўловлар” ишчи счетларда ҳисобга олиш таклиф этилган; 
бухгалтерия ҳисобида сифат билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олишни ташкил этиш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот калькуляциясида сифатни таъминлаш харажатларини алоҳида модда (пункт)ларда ажратилган ҳолда акс эттириш асосланган;
экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро ISO сифат стандартларига ўтишда юзага келувчи маҳсулотни лойиҳалаш харажатларини 9421 “Халқаро стандартларни жорий этиш харажатлари” ишчи счетида ҳисобга олиш таклиф этилган ва бу орқали маҳсулотни лойиҳалаш усуллари такомиллаштирилган; 
корхона ҳисоб сиёсатига сифатни таъминлаш харажатларини ҳисобга олиш тизимини киритиш асосида сифатни назорат қилиш тизими такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарида маҳсулот сифатини оширишда юзага келувчи харажатларни ҳисобга олиш ва унинг назоратини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
маҳсулот сифатини таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар салмоғини таҳлил қилиш имкониятини яратишда харажатларни 6730 – “Сифатга алоқадор лаборатория ходимлари учун ҳисобланадиган иш ҳақи” ҳамда 6540 – “Сифатга алоқадор лаборатория ходимлари учун ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ижтимоий тўловлар” ишчи счетларда ҳисобга олиш бўйича таклифи “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 16 мартдаги 26-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 18 мартдаги 02/266-сон маълумотномаси). Натижада, ҳисобчи ходимлар томонидан сифатни таъминлаш харажатлари бўйича ҳисоб ишларини юритиш услуби ҳамда сифатни назорат қилиш тизими такомиллашган; 
бухгалтерия ҳисобида сифат билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олишни ташкил этиш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот калькуляциясида сифатни таъминлаш харажатларини алоҳида модда (пункт)ларда ажратилган ҳолда акс эттириш бўйича таклифи “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 16 мартдаги 26-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 18 мартдаги 02/266-сон маълумотномаси). Натижада, чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 16 мартдаги 26-сонли буйруғи асосида бухгалтерия ҳисобида сифатни таъминлаш харажатларини ҳисобга олиш механизми ишлаб чиқилган ҳамда маҳсулотни лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш тизими такомиллашган; 
экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро ISO сифат стандартларига ўтишда юзага келувчи маҳсулотни лойиҳалаш харажатларини 9421- “Халқаро стандартларни жорий этиш харажатлари” ишчи счетида ҳисобга олиш бўйича таклифи “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 7 октябрдаги 98/б-буйруғи асосида маҳсулотларнинг оптимал сифатини таъминлаш меъёр ва шартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖнинг 2019 йил 10 октябрдаги 21-12-311-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йилнинг 9 ойида маҳсулот экспорти ҳажми 226,7 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122,3% юқори кўрсаткичга эришилган; 
корхона ҳисоб сиёсатига сифатни таъминлаш харажатларини ҳисобга олиш тизимини киритиш асосида сифатни назорат қилиш бўйича таклифи “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 7 октябрдаги 98/б-буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖнинг 2019 йил 10 октябрдаги 21-12-311-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор  ўсиш суръатлари таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish