Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Фарида Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “13-14 ёшли ўсмирларнинг жисмоний  тайёргарлигини назорат қилишнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped453.
Илмий раҳбар: Мусаев Бахром Бахтиерович, педагогика фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Олимов Мухсунбек Сотиволдиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия дарсларида 13-14 ёшдаги ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги даражасини педагогик назорат қилишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
13-14 ёшли ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш даражаси ва тана тузилиши турларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлиги даражасини педагогик назорат қилиш тизимига янги (тест ўтказишнинг зарур шарт-шароитларини стандартлаш) қоидаларни киритиш асосида такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
жисмоний тайёргарликнинг ҳар хил даражаларига эга бўлган ўсмирларнинг жисмоний тайёргарлиги нуқтаи назаридан педагогик тест натижаларини баҳолаш (торкал, мушакли, астеноид, дигестив турлари бўйича) ўлчовларини ишлаб чиқиш асосида фойдаланиш имкониятлари такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия дарсларида 13-14 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланишини ва жисмоний тайёргарлигини педагогик назорат қилиш уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда диагностик, ахборот ва фаоллик блоклари кетма-кет бажариладиган ҳаракатларнинг алгоритмини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
13-14 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг куч қобилиятини ривожлантириш даврлари картаси мушак чиниқишини сезувчанлик даражалари ва турларини (кризли, кам ёки ўрта сезувчанлик, субкритик) табақалаштириш асосида такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
13–14 ёшли ўсмирларнинг жисмоний тайёргарлигини назорат қилишнинг педагогик асосларини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
13-14 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги даражасини эътиборга олган ҳолда машғулот машқларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Енгил атлетика” номли ўқув қўллама мазмунига сингдирилган (Ўзбекстон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-051 рақамли гувоҳнома). Натижада, 13-14 ёшли ўсмирларнинг ҳаракатчанлик даражаси 13,2% га ошган; 
13-14 ёшдаги ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини кўрсаткичлар ривожланишининг бешта (паст, ўртадан паст, ўрта, ўртадан юқори, юқори) даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган машқлар мажмуаси Канимех туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия дарслари жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекстон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 03-08-08-245-сон маълумотномаси). Натижада, 13-14 ёшли ўсмирларнинг ҳаракатчанлик даражаси 12,3% га ошган; 
13-14 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги даражасини эътиборга олган ҳолда машғулот машқлари такомиллаштирилиб, Амударё туманидаги 22 -сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия дарслари жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекстон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-051 рақамли гувоҳнома). Натижада, 13-14 ёшли ўсмирларнинг ҳаракатчанлик даражаси 15,2% га ошган;
13-14 ёшдаги ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини кўрсаткичлар ривожланишининг бешта (паст, ўртадан паст, ўрта, ўртадан юқори, юқори) даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган машқлар мажмуаси Тахиаташ туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия дарслари жараёнларига тадбиқ этилган ва  олинган таҳлиллар асосида “Енгил атлетика” номли ўқув қўллама нашр қилинган (Ўзбекстон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи,  418-051 рақамли гувоҳнома). Натижада, 13-14 ёшли ўсмирларнинг ҳаракатчанлик даражаси 11,7% га ошган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish