Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Аброр Сайитмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таъминот ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил услубларини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt115.
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019. I.17.01.
Расмий оппонентлар: Мақсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таъминот ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил услубларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таъминот ташкилотлари ҳисоб сиёсатига «Солиққа тортиш масалалари» бўлимини ҳамда «Услубий масалалар» бўлимига материал ва товарларни ҳисобга олиш тартибини киритиш орқали такомиллаштириш асосланган;
таъминот ташкилотларида товарларни тайёрлаш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш ва таннархини аниқлаш тартибини 1520 – «Товарларни тайёрлаш ва харид қилиш» ишчи счётини киритиш асосида соддалаштириш таклиф этилган;
товарларни сотиб олиш ва тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни товарлар таннархига ва бошқа чиқиб кетиш сабаблари бўйича давр харажатларига тақсимлаш орқали киритиш асосланган;
таъминот ташкилотларида сотиш харажатлари, ялпи фойда ва сотиш рентабеллиги таҳлилининг услубий жиҳатлари омилларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таъминот ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил услубларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
таъминот ташкилотлари ҳисоб сиёсатига «Солиққа тортиш масалалари» бўлимини ҳамда «Услубий масалалар» бўлимига материал ва товарларни ҳисобга олиш тартибини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 10-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 2020 йил 30 июндаги 02-09/432-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилиши мантиқан изчил шаклланиши ва молиявий-хўжалик фаолиятининг барча жиҳатларини тўлиқ қамраб олиши таъминланган. Ҳар бир таркибий бўлимда бухгалтерия ҳисоби объектларини ҳисобга олиш тартиби кўрсатиб берилган. Бу эса, ундан фойдаланувчи учун оддий ва тушунарли бўлишини таъминлаган. Шунингдек, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш тартиби яхшиланган;
таъминот ташкилотларида товарларни тайёрлаш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш ва таннархини аниқлаш тартибини 1520 – «Товарларни тайёрлаш ва харид қилиш» ишчи счётини киритиш асосида соддалаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 21-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли БҲМСга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда фойдаланилган ва «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 10-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 06/17-01-37/389-2416-сон ва «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 2020 йил 30 июндаги 02-09/432-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф товарларни омборга кирим қилиш вақтида улар таннархини аниқлаш бўйича қўшимча ҳисоб-китобларга зарурат қолдирмайди. Яъни, товарларнинг харид қийматидан ташқари, уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар 1520-счётда тасдиқловчи ҳужжатлар асосида умумлаштирилганлиги боис, уларни товарлар ўртасида тўғри тақсимлаш имконини берган;
товарларни сотиб олиш ва тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни товарлар таннархига ва бошқа чиқиб кетиш сабаблари бўйича давр харажатларига тақсимлаш орқали киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан 4-сон «Товар-моддий захиралар» номли БҲМСга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда фойдаланилган ҳамда 5233100 - «Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби» таълим йўналишининг ўқув режасидаги «Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фани бўйича ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2020 йил 02 июлдаги 31-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи, 1186-124 рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклиф натижасида товарларни сотиб олиш ва тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар асосида умумлаштирилиб, уларни ҳисобот даври охирида ҳақиқатда сотилган товарлар таннархига олиб бориш имконини берган;
таъминот ташкилотларида сотиш харажатлари, ялпи фойда ва сотиш рентабеллиги таҳлилининг услубий жиҳатлари омилларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи 5230900-«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (аграр сектор бўйича)» таълим йўналишининг ўқув режасидаги «Молиявий таҳлил» фани бўйича дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи,  418-257 рақамли гувоҳнома ). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши таъминот ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини янада оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish