Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммедова Зарина Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризмни инновацион ривожлантиришда инвестицион ресурслар иқтисодий самарадорлигини ошириш ”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: В2017.1.PhD/Iqt25.В2017.1. 
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар:Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризмни инновацион ривожлантиришда инвестицион ресурслар иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“туризмда инвестиция” тушунчасининг таърифи туризм соҳаси хўжалик субъектлари инвестицион фаолиятига бевосита таъсир этувчи тарихий мерос объектларининг модернизацияси билан боғлиқ капитал маблағлари сарфларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирган ҳолда такомиллаштирилган;
туристик корхоналарда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш асосида уларнинг жозибадорлигини ошириш ва инновацион-инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда даромадлилик индекси ва фойданинг ички меъёри кўрсаткичларини қўллаш таклиф этилган;
туризм соҳасидаги хўжалик субъектлари инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва туризм хизматлари соҳасида инновацион жараёнларни фаоллаштириш мақсадида минтақавий инновацион марказ (МИМ)ларни ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
туризм соҳаси хўжалик субъектларига инвестицияларни жалб этиш орқали инновацион турмаҳсулотларни ишлаб чиқиш ва  туристларга тақдим этишни венчурли молиялаштириш ва рағбатлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасига жалб этилган инвестицион ресурслар иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“туризмда инвестиция” тушунчаси такомиллаштирилган таърифидан Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳририда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 мартдаги 04/5-05-59-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши “туризмда инвестиция” тушунчаси моҳиятини туристик объектларни модернизация қилиш асосида тўлароқ акс эттиришга хизмат қилган;
туристик корхоналарда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш асосида уларнинг жозибадорлигини ошириш ва инновацион-инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда даромадлилик индекси ва фойданинг ички меъёри кўрсаткичларини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги  03-16/1365-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик корхоналарда инвестиция лойиҳалари самарадорлиги 10-12 фоизга ошишини таъминлаган;
туризм соҳасидаги хўжалик субъектлари инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва туризм хизматлари соҳасида инновацион жараёнларни фаоллаштириш мақсадида минтақавий инновацион марказ (МИМ)ларни ташкил этиш бўйича таклифЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 03-16/1365-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши минтақада инвестицион ресурслар самарадорлигини инновацияларни жорий этиш ҳисобидан оширишга хизмат қилган;
туризм соҳаси хўжалик субъектларига инвестицияларни жалб этиш орқали инновацион турмаҳсулотларни ишлаб чиқиш ва  туристларга тақдим этишни венчурли молиялаштириш ва рағбатлантириш бўйича таклиф ва тавсияларЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 03-16/1365-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида жами хизматлар таркибида инновацион турмаҳсулотлар улуши 20 фоизгача, туристик корхоналар оладиган даромад (фойда) 12 фоизга оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish