Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Мурод Шокиржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ҳадя муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш: назария ва амалиёт», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2019.3.DSc/Yu110.
Илмиймаслаҳатчи: Рўзиев Рустам Жабборович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Тошев Бобоқул Норкобилович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчиташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳадя муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий, маънавий ва маданий меросни асраш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган моддий маданий мерос объектлари йўқотилса, унинг ўрнини тўлдириб бўлмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тасарруф этилиши (масалан, мерос қолдирилиши, ҳадя ёки олди-сотди қилиниши) лозимлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган;
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммадаги оддий совғалардан ташқари ҳадяни таъқиқиловчи қоида ишлаб чиқилиб, унда мансабдор шахслар, шунингдек, давлат ташкилоти ёки бошқа ташкилотларда бошқарувчилик вазифасини бажараётган шахслар учун қиймати катта бўлмаган одатдаги совғалардан ташқари ҳадя олиш унинг мақсади, тури ҳамда қийматидан қатъи назар таъқиқланиши лозимлиги асослантирилган;
моддий маданий мерос объектининг мулкдори бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўзига қарашли бўлган моддий маданий мерос объекти йўқотилса, унинг ўрни тўлдириб бўлмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олиб, уни сақлаб туриш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаш мажбуриятини зиммасига юклаган ҳолда бошқа шахсларга мерос қолдириши ёки ҳадя қилиши мумкинлиги, моддий маданий мерос объектининг мулкдори бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўзига қарашли бўлган моддий маданий мерос объектини фақатгина тегишли давлат муассасаларига сотиши мумкинлигини белгилаш асослаб берилган; 
миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари бўйича олди-сотди ёки ҳадя битимлари тузилганда сотиб олувчи ёки ҳадя олувчи ушбу ашёлар ва коллекцияларга нисбатан сотувчи ёхуд ҳадя қилувчида бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаши шартлиги асослантирилган;
миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари васият ёки қонунга биноан мерос қилиб олинганда меросхўр ушбу ашёлар ва коллекцияларга нисбатан мерос қолдирувчида бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаши шартлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳадя муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
тарихий, маънавий ва маданий меросни асраш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган моддий маданий мерос объектлари йўқотилса, унинг ўрнини тўлдириб бўлмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тасарруф этилиши лозимлиги тўғрисидаги концептуал ғоя ва таклифлар «Юриспруденция» йўналиши талабалари учун тайёрланган «Конституциявий ҳуқуқ» дарслиги (XIV-боб 3-§. Фуқароларнинг тарихий, маънавий ва маданий меросни асраш мажбурияти)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-227 рақамли гувоҳнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқини қўлловчи амалиёт ходимларининг билим ва ўқув кўникмаларини ривожланишига ҳисса қўшган;
муаллифлик ёндашуви асосида жиноят ва фуқаролик қонунлари ўртасидаги ўзаро зиддиятлар оқибатида вужудга келувчи тармоқлараро ҳуқуқий қарама-қаршиликларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ва жиноят қонунчилиги нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммадаги оддий совғалардан ташқари ҳадяни таъқиқлаш бўйича ишлаб чиқилган қоида асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси лойиҳасига «Ҳадяни таъқиқлаш» тўғрисида норма киритилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2020 йил 22 июндаги 1/3-2-8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ҳуқуқ соҳалари ўртасидаги тармоқлараро қарама-қаршиликларни бартараф этишга, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги нормалари тўғри қўлланилишини таъминлашга ҳамда ҳадя муносабатларини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
моддий маданий мерос объектининг мулкдори бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўзига қарашли бўлган моддий маданий мерос объекти йўқотилса унинг ўрнини тўлдириб бўлмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олиб, уни сақлаб туриш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаш мажбуриятини зиммасига юклаган ҳолда бошқа шахсларга мерос қолдириши ёки ҳадя қилиши мумкинлиги, моддий маданий мерос объектининг мулкдори бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўзига қарашли бўлган моддий маданий мерос объектини фақатгина тегишли давлат муассасаларига сотиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 269-II-сон «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 04/5-05-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши жисмоний ва юридик шахслар мулкида бўлган маданий мерос объектини мерос қолдириш, ҳадя ёки олди-сотди қилишни аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари бўйича олди-сотди ёки ҳадя битимлари тузилганда сотиб олувчи ёки ҳадя олувчи ушбу ашёлар ва коллекцияларга нисбатан сотувчи ёхуд ҳадя қилувчида бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаши шартлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-177-сон «Музейлар тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси 1-қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 04/5-05-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳадя ва олди-сотди қилишни аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари васият ёки қонунга биноан мерос қилиб олинганда меросхўр ушбу ашёлар ва коллекцияларга нисбатан мерос қолдирувчида бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб кетмаслигини таъминлаши шартлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-177-сон «Музейлар тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси 2-қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 04/5-05-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини мерос қолдиришни аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish