Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Тўлқин Вафоқуловичнинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмийдаражабериладиганфантармоғиноми): «Эталон моделли адаптив бошқариш тизимларини турғун синтезлаш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: B2020.2.DSc/T342.
Илмиймаслаҳатчи: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Азизбек Нодирбекович, техника фанлари доктори, профессор; Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эталон моделли адаптив бошқариш тизимларини турғун синтезлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ляпуновнинг бевосита усули асосида адаптив бошқариш тизимини синтезлашнинг асимптотик турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
рекуррент псевдотескари матрицалар асосида адаптив матрицали ростлагичларни синтезлашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
динамик фильтрлаш тенгламаси қолдиқ векторининг ўзаро боғлиқлик таҳлили асосида ростлагич параметрларини баҳолашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
итератив мунтазамлаштириш тамойиллари асосида адаптив бошқариш тизимларида бошқарув қурилмаларини турғун параметрик синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
рақамли оптималлаштириш усуллари асосида эталон моделли адаптив бошқариш тизимларини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
бошқариш объектларининг ҳолат векторини баҳолаш асосида ростлагич параметрларини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ҳолат ва бошқариш бўйича кечикишли объектлар учун эталон моделли адаптив тизимлар синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бевосита ёндашув концепциялари асосида динамик объектларни адаптив бошқариш тизимларини синтезлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган эталон моделли адаптив бошқариш тизимларида бошқарув қурилмаларини турғун параметрик синтезлаш алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 11 августдаги 24-3246-сон маълумотномаси). Натижада, ростлагич параметрларини баҳолаш масаласини мунтазамлаштириш ва қидирилаётган катталикларнинг априор ноъмалум ташқи ғалаёнларга турғун баҳоларини олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган ташқи ғалаёнларда эталон моделли турғун адаптив бошқариш алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 11 августдаги 24-3246-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмлар реал тизим ва унинг математик таърифи ўртасидаги маълум даражада нотурғунлик мавжуд бўлган ҳолатда баҳолаш масаласини амалга ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган соддалаштирилган эталон моделли тизимда жараённи бошқаришнинг параметрини созлаш алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 11 августдаги 24-3246-сон маълумотномаси). Натижада, адаптив ростлагичдаги созланадиган  параметрлар сонини тизимдаги номаълум коэффициентлар сонигача қисқартириш имконини берган бўлиб;
ишлаб чиқилган эталон моделли адаптив бошқариш тизимларида ҳолат векторини баҳолаш асосида ростлагич параметрларини синтезлаш алгоритмлари “Навоийазот” АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 11 августдаги 24-3246-сон маълумотномаси). Натижада, жараённинг технологик режимлари ўтишини барқарорлаштириш ва унинг фаолият самарадорлиги ошишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish